Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:43

Жиззахдаги Асакабанкни урган ўғрининг қамоқдан ўлиги чиқди


Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлар далили бўлган маҳбусларнинг қонли кўйлаклари.
Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлар далили бўлган маҳбусларнинг қонли кўйлаклари.

Навоийдаги қамоқхонадан ўғирликда айбланиб 16 йилга қамалган жиззахлик 29 ёшли маҳбуснинг жасади чиққан. Шаҳоб Маҳкамовнинг майити 13 декабрь куни Навоийдаги 64/46 сонли қамоқхонадан Жиззах шаҳрининг Кўтарма маҳалласидаги уйига келтирилгани ва шу куни тупроққа қўйилгани ҳақда Озодлик шанба куни хабар топди. У бундан 7 йил аввал Жиззахдаги Асакабанкни ўмарганликда айбланиб, 16 йилга қамалган эди.

Шаҳоб Маҳкамовни ўлигини олиб келган қамоқхона нозирлари маҳкум ўз жонига қасд қилганини айтишган.

Маҳкумнинг яқинлари уни қийноқ оқибатида ҳаётдан кўз юмган бўлишини тахмин қилишмоқда.

Озодлик билан суҳбатда маҳкумнинг маҳалладошлари қамоқдан олиб келинган мурданинг орқа томонида қаттиқ жисм билан урилган излари ва ёрилган жойлари бўлганини айтишди.

Оилада беш ўғилнинг бири бўлган Шаҳоб 2009 йилда Жиззахдаги Асака банкида содир этилган катта ўғирликда айбланиб, 16 йилга қамалган эди.

Шаҳоб Маҳкамовни оила-аъзолари унинг ўлими ҳақида Озодликка гапиришни исташмади.

Бу сўнгги икки ой ичида Озодлик ўрганган ўзбек қамоқхонасидаги учинчи ўлим ҳолатидир.

11 февраль куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 64/48 сонли қамоқхонадан 44 яшар Достон Абдураҳмоновнинг ўлиги чиққани ҳақда Озодлик хабар берди.

Диний айбловлар билан қамалган, 9 йиллик жазо муддати 17 йилга чўздирилган Достон Абдураҳмоновнинг қийноқлардан вафот этгани иддао қилинмоқда.

Ўтган ҳафта эса Навоийдаги 64/46 сонли қамоқхонадан диний экстремистик гуруҳга аъзоликда айбдор деб топилиб, 9 йилга қамалган 42 ёшли Маҳмуджон Ҳасановнинг ҳам жасади чиққан эди.

Халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳкумлар мунтазам қийноққа солиниши ҳақида бонг уриб келади.

Халқаро Қизил Хоч ëки БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси учун ëпиқ қолаëтган Ўзбекистон қамоқхоналаридаги инсон ҳуқуқларига оид вазият ташвишга солаётганини билдирган.

Мазкур ташкилот вакиллари Ўзбекистон қамоқхоналарига бориб, у ердаги ҳақиқий аҳвол, хусусан, қийноқлар вазиятини ўрганишга бир неча йилдан бери уринаëтгани, бироқ ҳозирча сўровлари жавобсиз қолаëтганини айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG