Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:16

Ўзбекистон қамоқхонасидан яна бир диндорнинг ўлиги чиқди


Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Навоийдаги қамоқхонадан диний экстремистик гуруҳга аъзоликда айбдор деб топилиб, 9 йилга қамалган 42 ёшли Маҳмуджон Ҳасановнинг жасади чиққан. Маҳбуснинг майити 3 февраль куни ярим тунда Навоийдаги 64/46 сонли қамоқхонадан Андижоннинг Пахтаобод туманидаги уйига келтирилган ва эрта тонгда тупроққа қўйилган.

Маҳмуджон Ҳасановнинг жасадини Навоий қамоқхонасидан олиб келган милиция ходимлари ўлим сабаблари ҳақида марҳумнинг яқинларига ҳеч нарса айтишмаган ва зудлик билан кўмишни тайинлашган.

Марҳумнинг жаназасида қатнашган пахтаободликлардан бирининг Озодликка айтишича, дафн маросими ўнлаб милиция ходимлари назорати остида ўтказилган.

Маҳмуджон Ҳасанов Нўъмонович 1999 йилда “Ҳизбут-Таҳрир” ташкилотига аъзоликда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Навоий қамоғидан ўлиги чиққан маҳбус яқинлари Озодлик билан гаплашишни исташмади.

Навоийдаги 64/46 сонли қамоқхона Ўзбекистондаги энг кўп қийноқ қўлланиладиган жазони ўташ муассасаларидан бири саналади.

Тошкентдаги Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг Озодликка айтишича, қийноқларга кўпроқ диний ва сиёсий мотивлар бўйича ҳибсга олинганлар дучор қилинмоқда.

- Бир хил жойларда диний эътиқод бўйича қамалганларга намоз ўқигани учун қийноқлар қўлланилмоқда. Улар бирлашиб, норозилик қилишганидан сўнг эса, бир нечтасини қамоқ ичидаги ШИЗОга қамаб, у ерда ҳар қандай усуллар билан қийноқ қилишади. Шу қийноқлар асосида бир нечта одамларнинг оламдан ўтиш ҳолатлари бўлаяпти,- дейди ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов.

Халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳкумлар мунтазам қийноққа солиниши ҳақида бонг уриб келади.

Халқаро Қизил Хоч ëки БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси учун ëпиқ қолаëтган Ўзбекистон қамоқхоналаридаги инсон ҳуқуқларига оид вазият ташвишга солаётганини билдирган.

Мазкур ташкилот вакиллари Ўзбекистон қамоқхоналарига бориб, у ердаги ҳақиқий аҳвол, хусусан, қийноқлар вазиятини ўрганишга бир неча йилдан бери уринаëтгани, бироқ ҳозирча сўровлари жавобсиз қолаëтганини айтиб келишади.

Ўтган ойда 2005 йил 13 май куни Андижонда юз берган исëннни қамоқдан туриб бошқаргани иддао қилинган Акром Йўлдошевнинг бундан беш йил аввал қамоқда вафот этгани маълум бўлди.

Акром Йўлдошев 1999 йил 17 февралда терроризмда айбланиб, қўлга олинган ва суд ҳукми билан 17 йиллик қамоқ жазосини бир кишилик камерада ўтаëтган эди.

XS
SM
MD
LG