Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:32

Тошкентда трансвеститни калтаклаган милиция зобитларининг погонлари юлинди


Тошкент милициясининг исловотхона қарши рейди
Тошкент милициясининг исловотхона қарши рейди

Тошкентда милиция ходимларининг трансвестит квартирасига бостириб кириши ва уларни калтаклагани акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан бу ишга масъул кўрилган милиция ходимларининг погонлари юлиниб, ишдан ҳайдалган.

Озодлик манбаларига кўра, Чиланзар тумани милицияси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермуҳамедов 11 январь куни махсус мажлис ўтказиб, шахсан ўзи трансвеститни калтаклаган капитан ва катта лейтенант унвонидаги милиционернинг погонларини юлиб ташлаган.

Ўзбекистонда милиция тўғрисидаги қонун ўрнини босиб келаётган ички йўриқноманинг 69- моддаси, яъни “қонунни бузиш ва аҳоли орасида милиция ходимларининг обрўсига салбий таъсир кўрсатиш” айблови бўйича иккала милиция ходими ишдан ҳайдалгани айтилмоқда.

Видео ролик ўтган ой Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган, кейинчалик бу ҳақда айрим мустақил оммавий ахборот воситалари, жумладан, Озодлик радиосида ҳам хабар берган эди.

Тошкент милициясининг исловотхонага қарши рейди
Тошкент милициясининг исловотхонага қарши рейди

​Унда милиция ходимлари бир хонадонга бостириб кириб, аёл ички кийимида бўлган йигит ва уни икки шеригини калтаклагани ва ҳақоратлагани акс этган.

Бу воқеа ўтган йилнинг август ойида Тошкентнинг Чилонзор мавзеси Қатортол кўчасидаги хонадонлардан бирида рўй берган.

Ўзини талаба, деб таништирган йигит кирага олган шу квартирага ҳар куни шубҳари эркаклар келиб туриши ҳақида қўшни хонадондагилар милицияга шикоят қилганидан сўнг Чилонзор тумани милиция ходимлари шу хонадонда рейд ўтказган.

Кирага олинган шу квартирага ҳар куни шубҳари эркаклар келиб туриши ҳақида қўшни хонадондагилар милицияга шикоят қилган.
Кирага олинган шу квартирага ҳар куни шубҳари эркаклар келиб туриши ҳақида қўшни хонадондагилар милицияга шикоят қилган.

Рейд давомида хонадонни кирага олган шахс трансвестит экани ва унинг тунги меҳмонлари мижозлари экани аниқланган.

Рейд пайти шу хонадондаги уч йигит қўлга олиниб, Сирғали туманидаги тери-таносил касалликлар диспансерига жўнатилган ва бир неча кундан сўнг жаримага тортилиб, қўйиб юборилган.

Трансвестит йигит Чилонзорда кирага олиб яшаган уйидан ҳам ҳайдалган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода милиция ходимлари рейд пайти фуқаролик киймидаги милиция ходимлари лаби бўялган, аёл ички кийимидаги бола ва унинг мижози бўлгани айтилаётган икки йигитни ерга ётқизиб қўйиб, ҳақорат сўзлар билан уларни калтаклайди.

Фергана.ру агентлигининг аниқлашича, бу воқеа ўтган йилнинг август ойида Тошкентнинг Чилонзор мавзеси, 6-кварталидаги Чўпон-ота ва Қатортол кўчалари кесишган жойдаги уйда рўй берган.

Ўзбекона қонунчилик
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

Ўз навбатида бу видеоларнинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши милициядан калтак еган трансвеститларни ҳам ноқулай аҳволга солган.

Видеонинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши трансвистит ва унинг мижозларини ноқулай аҳволга солган.
Видеонинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши трансвистит ва унинг мижозларини ноқулай аҳволга солган.

- Қайси аҳмоқлар шуни тарқатар экан-а, шунақа сиқилдим, ўзимни ўлдирмоқчи ҳам бўлдим, яна ҳам яшаб юрибман. Кўчада юришим бор мужской холатда, - дея гапиради шу трансвеститлардан бири ижтимоий тармоқда тарқалган аудиоёзувда.

Айни пайтда, ўзбек жамиятида жинсий озчиликни ташкил этувчи шахслар муттасил равишда ижтимоий қаршиликка дуч келадилар.

Тошкентда милиция ходимларининг трансвеститларни калтаклаши ҳам шу гомофобиянинг бир кўриниши сифатида қаралмоқда.

- Инсонларни жинсий ориентациясига қараб айириш, уларни калтаклаш ўта ёвузлик. Буни милиция ходимлари қилиши эса бундан-да баттар ёвузлик. Ўзбекистон фуқароларига, улар ким бўлишидан қатъий назар, бу ноқонуний ҳаракатдир, - дейди ўзбекистонлик блоггер Қанот Одил.

Ўзбекистон бесоқолбозлик жиноят ҳисобланадиган дунёдаги 70дан ортиқ мамлакатнинг биридир.

Ўзбекистон жиноят кодексининг 120-моддасига кўра, бесоқолбозлик билан шуғулланганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG