Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:22

"Ўзтрансгаз аҳолига берилиши керак бўлган газни оҳак цехларига сотмоқда"


Бургандидаги конлардан бири.
Бургандидаги конлардан бири.

Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Бурганди водийси ҳудудидаги ўнга яқин қишлоқ аҳолиси газсиз қолганидан шикоят қилмоқда. Маҳаллий аҳоли иддаосича, ўзбек газчилари келишиб олган ҳолда аҳоли учун бериладиган “зангори олов”ни оҳак цехларига сотмоқда.

Қадамжой туманининг Бурганди водийсида газсиз қолган халқнинг сони 13 минга яқин. Маҳаллий турғун Абдуманноп Турсуматов Ўзбекистондан олинадиган газнинг асосий қисмини оҳак куйдирувчилари ноқонуний олиб қўяётгани сабабли, маҳаллий аҳоли газсиз ҳаёт кечиришга мажбур бўлмоқда.

“Иложсизликдан ўрикларни ва бошқа дарахтларни кесиб, ўтин қилиб ёқамиз. Сабаби газ йўқ. Газнинг ҳаммасини оҳакчилар олиб кўйди. Одамлар неча маротаба оҳак куйдирганларнинг газини қирқиб ташлади, бироқ орадан 2-3 кун ўтгач қайта ишлайверишади. Шундай қилиб бизга газни бермай қўйишди”, – дейди Абдуманноп Турсуматов.

Маҳаллий аҳолига кўра, аҳолининг газсиз қолишига оҳак куйдирувчиларнинг “Ўзтрансгаз” ширкати ходимлари билан ўзаро келишиб, аҳолига бериладиган газни ўзларига буриб олгани сабаб бўлган.

"Ўзтрансгаз аҳолига берилиши керак бўлган газни оҳак цехларига сотмоқда"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:37 0:00
Бевосита линк

Қишлоқнинг яна бир яшовчиси Абдукарим ака, оҳак куйдириш тижорати изга солинса, маҳаллий аҳоли аввалдагидай табий газ билан таъминланади, деб ҳисоблайди:

“Оқтурпоқ қишлоғидагги барча дарахтлар кесилиб тугади. Бу дегани экологик офатга олиб келади. Қирғизистонда қачон тартиб бўлади, қачон халқ нормал яшайди. Қирғизлар қирғиз бўлайлик-да энди, пул билан ҳокимият қули бўлмай”,-дейди газсиз қолган оқтурпоқликлардан бири Абдукарим ака.

Бурганди ҳудудида Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи давридан буён фойдаланиб келаётган газ ва нефть конлари бор. Узоқ йиллардан буён бу конларни Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтказиш масаласи кўтарилиб келинади.

Оқтурпоқ қишлоқ ҳукумати раиси ўринбосари Мамажунус Сатибалдиев таъкидича, аҳолининг газсиз қолишига ҳудуддаги газ ишхоналарининг Қирғизистонга ўтказилмагани сабаб бўлмоқда.

“Биз ўзбошимчалик билан газ олаётган ишхоналарни судга ҳам бердик. Бироқ ҳал бўлмади. Сабаби, ҳудуд бизники бўлгани билан ер остидаги газ Ўзбекистонники бўлаяпти. Улар Ўзбекистон билан келишиб оладими, қандай бўлса ҳам оҳак пишираверишади. Улар ҳеч кимнинг гапига киришмайди, уларга ҳеч қандай чора ҳам кўролмадик”, - дейди Мамажунус Сатибалдиев.

Бурганди ҳудудидаги нефть қувирлари, ер остидаги газ сақловчи қудуқларни ишлатиш учун ўзбекистонликлар Қирғизистон ҳудудига ўтиб ишлашади. Бургандида Ўзбекистон фойдапланаётган газ ва нефть конлари минг гектардан кўпроқ ҳудудда жойлашган.

XS
SM
MD
LG