Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:18

Наманганда ҳокимият кесган чинор йўловчини босиб ўлдирди


Tajikistan -- кори инсон дар хакки дарахт
Tajikistan -- кори инсон дар хакки дарахт

Наманган вилоятининг Уйчи тумани марказида ҳокимият ишчилари кесган катта чинор дарахти йўловчилардан бирини босиб қолди. Озодлик манбаларига кўра, 54 яшар тракторчининг жони касалхонага олиб борилаётган пайтда узилган. Ҳокимият вакили чинор кесилаётган жой атрофи ўраб олингани, бу одам эса огоҳлантиришларга эътибор бермаганини айтмоқда.

Уйчи туманида велосипедда кетаётган бир одам кесилаётган чинорлардан бирининг тагида қолиб ҳалок бўлди. Ўзбекистонда сўнгги бир неча йил давомида юзлаб чинор дарахти таг-туги билан кесиб ташлангани маълум. Аммо бу бемаъни амалиёт илк бор инсон ўлимига сабаб бўлди.

Озодлик радиоси ушбу нохуш воқеа акс этган видеони эксклюзив тарзда қўлган киритди.

Наманганнинг Уйчисида кесилган катта чинор бир одамни босиб қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00
Бевосита линк

Амир Темур кўчасидаги катта чинорни кесишаётганини видеотасвирга олинаётган пайтда объективда велосипедли шахс пайдо бўлади.

Тасвирга тушираётган кишими ёки бошқа одамларми бу кишига у ёққа бормасликни ва қайтишни илтимос қилишади. Лекин велосипедли одам қўлларини у ёқ бу ёққа кўрсатиб бир нималар дейди. Чинорни кесаётган арра шовқинида унинг овози тиниқ эшитилмайди.

Одамларнинг "ҳой тўхтанг, ҳой тоға" деганига қарамасдан велосипедли одам катта йўл бўйлаб ҳаракатда давом этади. Шу пайт кесилган чинор қулай бошлайди ва одамларнинг “қоч-қоч” деган бақириқлари эшитилади.

Велосипедли одам ортига ҳам қарамасдан тез-тез ҳайдай бошлайди ва қулаётган чинорнинг тагида қолади.

Уйчи тумани ҳокимиятининг ободонлаштириш бошқармасида ишлайдиган мулозимнинг микрофонсиз суҳбатда Озодликка айтишича, бу одам Умид маҳалласида истиқомат қилган 54 яшар Икромжон Очилов бўлган.

Унинг асл касби тракторчи бўлиб, қиш пайтлари 26-мактабдаги қозонхонада ишлаган. Ўша куни у ишга бораётган пайтда шу ҳодиса содир бўлган.

Чинорнинг синган шохларидан бири Икромжоннинг бўйнидан тешиб ўтган ва унинг жони касалхона йўлида узилган.

Мулозим Амир Темур кўчасидаги чинорлар ободонлаштириш дастурига биноан йўлни кенгайтириш учун кесилаётганини айтди:

“Биз йўлни тўсиб, томошабин одамларни узоқда туришларини таъминладик. Видеода кўрганингиздек, бу одам огоҳлантиришларга ҳам қулоқ солмай хавфли зонага ўзи кириб кетди”, деди мулозим.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг шаҳарларни ободонлаштириш дастурига биноан соя берадиган юзлаб қадим чинор ва бошқа дарахтлар кесиб ташланди.

XS
SM
MD
LG