Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:22

Тожикистон шимолида бокиралик пардасини тикиш "ҳаққи" 400 доллар


Тожикистон шимолидаги Исфара туманида ички ишлар ходимлари бокиралик пардасини тикиш учун бир қиздан 3000 сомоний (400 доллар атрофида) "мукофот пули" олган аёллар шифокорини қўлга олди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигига кўра, 61 яшар аёллар шифокори милиция ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор қидирув амалиёти пайтида ушланган ва ҳозирда ҳибсхонада сақланмоқда.

Вазирликдаги Озодлик манбасининг маълум қилишича, "шифокор таъма йўллари билан исфаралик 20 яшар қиздан унинг бокиралик пардасини тиклаши учун 3000 сомоний мукофот пули ундирган. Ҳодиса юзасидан ҳозирда жиноий иш очилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда".

Тожикистонда, Марказий Осиёдаги қолган барча мамлакатларида бўлгани каби, оила қуришда турмушга узатилаётган қизнинг бокира бўлиши энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.

Бокираликка янги оилада эр-хотин ўртасидаги ишонч асоси сифатда қаралади.

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, Тожикистон пойтахти Душанбеда жорий йилнинг ўзида шифохоналарга бокираликни аниқлашни сўраб, фуқаролардан 600та ариза тушган.

Ариза топширганларнинг аксари тўй кечасидан бир кун ўтиб талоқ олган янги келинчакларнинг ота-оналаридир.

Шу йил бошида бир гуруҳ шифокорлар тўйдан олдин қизларнинг бокиралигини текширишни назарда тутган қонунни қабул қилишни сўраб, Тожикистон парламентига мурожаат қилган эдилар.

XS
SM
MD
LG