Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:58

Тошкентлик 17 яшар ўқувчи қиз ўзини осиб ўлдирди


Ўзбекистонда ўқувчи ёшлар орасида турли сабабларга кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари учраб туради.
Ўзбекистонда ўқувчи ёшлар орасида турли сабабларга кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари учраб туради.

21 декабрь куни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги Тиббиёт коллежининг 3-курс ўқувчиси Севара Облоқулова ўз ҳовлисининг иккинчи қаватидаги зинапоя панжарасига осилган ҳолда топилди. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари 17 яшар ўқувчи қизнинг ўз жонига қасд қилиш сабабларини ўрганаяпти.

Пойтахтнинг Сирғали тумани, Саъдий кўчаси, Қўрғон маҳалласидаги Облоқуловлар яшайдиган икки қаватли ҳовлида чоршанба куни шу оила аъзоси Севаранинг маъракаси ўтказилди.

Севаранинг яқинларидан олинган маълумотга кўра, қиз душанба куни эрталаб ўзи яшайдиган уйнинг иккинчи қаватига олиб чиқадиган зинапоя панжарасига шарфи билан ўзини осган.

“Отаси эрталаб ишга кетган, онаси уйда бўлган. Якшанба куни кечқурин Севаранинг кайфияти яхши эди. Уйда ҳеч ким билан уришмаган, айтишмаган. Лекин эрталаб зинадан осилган ҳолда топишган. Бўйнида ўзи ўрайдиган шарф бўлган. Шу шарфга осибди ўзини. Ота-онаси нимага бундай қилгани сабабини билмай куйиб, йиғлашаяпти”, деди марҳуманинг яқин қариндошларидан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълим бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Севара Облоқулова ўлимидан у ўқиган коллеж раҳбарияти душанба куни тушдан сўнг хабар топган:

“Облоқулова Севара Бахтиёр қизи. У 1998 йилнинг 13 май куни туғилган. Чилонзор Тиббиёт коллежининг учинчи курс ўқувчиси бўлган. Ўша куни Облоқулованинг дарсга келмагани учун, синф раҳбари Мунира Зуфарова яқинларига қўнғироқ қилиб, сабабларини суриштирган. Ўқувчи қизнинг акалари “ҳаммаси жойида” деган гапни айтишган. Лекин обеддан сўнг ўлди деган хабар келган. Облоқулова яхши ўқиган, ҳулқи ҳам намунали бўлган”, деди бошқарма масъулларидан бири исмини очиқламаслик шарти билан.

Масъулга кўра, коллеж раҳбарияти Севаранинг курсдошлари ва ўқитувчилари билан учрашиб, ўқувчи қизнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган келишмовчиликлар бўлганми ёки йўқлигини текширган:

“Коллеж директори, маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Облоқулованинг синф раҳбари, ўқитувчилари, курсдошлари билан суҳбатлашди. Облоқулова билан бошқа ўқувчилар орасида келишмовчилик бўлмаган. Ўқитувчилари билан ҳам ўрталарида ҳеч қандай муаммо бўлмаган”, деди бошқарма масъули.

Унинг айтишича, Севаранинг ҳомиладор бўлгани ҳақидаги миш-мишлар ҳам исботини топмаган:

“Одамлар шунақа миш-миш қилган. Лекин коллеж ўқитувчилари Облоқулованинг йигитлар билан юрмагани, унинг характерида бунақа енгилтабиатлилик бўлмаганини айтишди. Кейин унинг акалари ҳам унинг юриш-туришини текшриб туришган экан. Уйидагиларидан олинган маълумотга кўра, тиббий экспертиза натижаларида ҳам унинг ҳали қиз бола бўлгани аниқланган”, деди бошқарма масъулларидан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Сирғалидан олинган маълумотга кўра, Севара Облоқулова 22 декабрь куни дафн қилинган.

Ҳали ҳуқуқ-тартибот идоралари Севара Облоқулованинг ўлими бўйича якуний натижаларни беришмаган. Ҳозирча суриштирув ишлари давом этаяпти.

Ўзбекистонда ўқувчи ёшлар орасида турли сабабларга кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари учраб туради.

Жумладан, жорий йил 31 июль куни Самарқанднинг Пайариқ тумани Бурхут фуқаролар йиғини Аювча қишлоғида яшовчи 17 яшар ўқувчи қиз 63 яшар ҳамқишлоғи томонидан жинсий зўрланганидан сўнг молхона айвонининг тўсинига ўзини осган эди.

Май ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 93-мактабнинг 7- синфида ўқиган ўқувчи қиз ҳам ўз жонига қасд қилди. Озодлик манбалари иддаосига кўра, мактаб директори қизнинг телефонидан беҳаё расмларни топиб олиб, уни синфдошлари орасида масхара қилган ва уятга қолган қиз уйида ўзини осган.

11 апрель куни эса Жиззах шаҳридаги 5-умумтаълим мактабининг еттинчи синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Озодлик манбаларига кўра, 14 яшар қиз мактабда ўқитувчиси томонидан таҳқирлангандан сўнг ўзини осган.

XS
SM
MD
LG