Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:23

Асари Берлин кўргазмаси марказига қўйилган рассомга чиқиш визаси берилмади


Таниқли рассом Вячеслав Охунов
Таниқли рассом Вячеслав Охунов

Ўзбекистонлик таниқли рассом Вячеслав Охуновнинг «Юлдузлар хиёбони» инсталляцияси Берлиндаги Kuhlhaus кўргазмалар павильонида бошланган тасвирий санъат фестивали марказий қисмидан ўрин олди. Тадбирга таклиф қилинган рассомга эса Ўзбекистонда яна чиқиш визаси берилмади.

Рассом бир неча йилдан бери чиқиш визаси берилмагани боис кўргазмада иштирок этмаяпти.

Ўзбек рассомининг асари
Ўзбек рассомининг асари

Кўргазма очилишида гапирган таниқли рассом Константин Звездочетов 67 яшар Вячеслав Охуновни “диктатура зиндонида қолаëтган рассом”, дея таърифлади.

​Ўзбек рассомининг асарини тақдим қилаëтган мунаққидлар унинг кўргазма бўлаëтган ҳудуддан 6 минг километр узоқдаги “Каримов дикатураси ҳукм сураëтган” мамлакатда эканини томошабинларга немис¸ инглиз ва испан тилларида тушунтиришди.

Берлинда 23 декабрга қадар давом этиб, Ҳамбург, Берн ва Дрезденда ҳам намойиш қилинадиган, 14 мамлакатдан 74 рассом иштирок қилаëтган бу обрўли кўргазма марказидан ўрин олган рассомнинг Ўзбекистондан чиқарилмагани шармандаликдир”, деди Озодлик билан суҳбатда кўргазма ташкилотчиси, санъатшунос Изабел де Сена.

Суҳбатдошга кўра¸ сиëсий қарашлари ва мамлакатнинг биринчи оиласини танқид қилгани учун эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган рассомнинг асари томошабинлар диққатини қозонмоқда.

Ушбу асарда рассом Ҳолливуднинг юлдузлар ҳиёбонидаги тасвирларга ирония тарзида Гулнора Каримова, Башар Асад, Доналд Трамп, Дариға Назарбоева, Владимир Путин ва ва бошқа замонамизнинг таниқли қаҳрамонларини акс эттирган.

Рассом бу асарида Каримовлар оиласини ҳажв қилган
Рассом бу асарида Каримовлар оиласини ҳажв қилган

Рассом ўз асарида Ҳолливуд хиёбонидан фарқли, бу персонажлар дунёга ҳеч бир ижобий нарса бермаган, бироқ коррупция, зўравонлик, масъулиятсизлик ва популизм ривожига ҳисса қўшган, деб таъкидлайди.

Ижоди билан мамлакати ифтихор қилишига арзийдиган ўзбек рассомининг ўзи Озодлик билан суҳбатда “ҳукуматни танқид қилишдан тап тортмагани ва оммадан фарқли равишда фаол фуқаролик позициясида қолгани учун "МХХ" деган қора эскадрон қасосига нишон” бўлганини айтди:

- Берлиндаги кўргазма очилишига ҳам, бошқа обрўли кўргазмаларга ҳам бор олганим йўқ. Бир неча йилдан бери менга чиқиш визаси беришни рад қилишган. Икки ҳафта олдин яна рад жавоби беришди. ОВИР идорасини судга бердим. Суд эса МХХ қарори муҳокама қилинмайди, деган хулоса берди. Суд ўз қарори билан "МХХ", деган қора эскадронга одамларни ҳуқуқидан маҳрум қилиш имконини бермоқда. Шу боис, мен кўргазмаларда фақат асарларим билангина иштирок этяпман холос.

Вячеслав Охунов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:14 0:00
Бевосита линк

Рассом Вячеслав Охуновни яхши билганлар унинг ҳукуматни танқид қилишдан тап тортмайдиган дунëқараш соҳиби эканини билишади. Бу билан у атрофидаги воқеаларни сезмасликка уринувчи, кўримсиз ўзбек рассомлари массасидан ажралиб туради.

Охунов асари марказдан ўрин олган кўргазма ўзлари яшаётган мамлакатни ҳис қилувчи рассомларнинг долзарб мавзулардаги асарларини тамсил қилади.

Гарчи, Вячеслав Охунов ўз мамлакатидан чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлса-да, унинг асарлари рассомни жазолаётган ҳукуматни шарманда қилароқ, бутун дунё бўйлаб намойиш этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1948 йилда туғилган Охунов Москвадаги Суриков номидаги Тасвирий санъат олийгоҳини битириб келиб, Ўзбекистонда 80- йилларда янги ижодий тўлқинга асос солган.

XS
SM
MD
LG