Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:18

Шоҳруҳ репернинг отаси МХХ қурбони сифатида озодликка чиқарилди


Қамоқдаги ўнга яқин тадбиркорнинг иши қайта кўриб чиқилмоқда
Қамоқдаги ўнга яқин тадбиркорнинг иши қайта кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистонда МХХ мулозимлари томонидан мол-мулки талон-тарож қилиниб, қамоққа ташланган ўнга яқин тадбиркорнинг иши қайта кўриб чиқилмоқда.

Устидан жиноят иши очилиб коррупция ва талончиликда айбланган МХХнинг собиқ генерали Ҳаëт Шарифхўжаев ва унинг шериги сифатида кўрилган МХХ собиқ полковниги Юрий Савинковдан жабр кўрганлардан бир қисми шу кунларда озодликка чиқрилган, бир қисми эса кейинчалик озод қилиниш ваъдаси билан манзил колонияларга ўтказилган.

Репернинг уйида байрам

Озодликнинг ҳукумат бошқарувига яқин манбасининг айтишича МХХ генералидан жабр кўрган сифатида қамоқдан озод қилинганлар орасида қўшиқчи Шоҳруҳ репернинг отаси, Ўзбекистон божхона қўмитасининг собиқ мулозими Ўктам Шодмонов ҳам бор.

Ўктам Шодмонов 2007 йилда қамоққа олинган ва унинг ўғли Шохруҳ қўшиқчилик лицензиясидан махрум қилиниб ўқишдан ҳайдалган эди.

GK ғамини еган божгир

Озодлик суҳбатлашган манбалардан бирининг иддаосига кўра¸ божгир Ўктам Шодмонов Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг бизнес схемаларига ҳалақит бергани учун қамалган.

Гулнора Каримовнинг ўзи эса, 2012 йилда қолдирган твитларида Ўктам Шодмонов мамлакатда экспорт-импорт билан шуғулланувчи таниқли тадбиркорнинг божхона қонунларини “безбетларча” четлаб ўтиб, “ҳеч қандай солиқларсиз ва тўловларсиз” мол олиб киришига моне бўлгани учун қамалганини иддао қилган эди.

Гулнора Каримова ўз твитларида қонунсизлик илдизини қирқишга урингани учун панжара ортига тушган собиқ божгирни қамоқдан чиқариш учун унинг ашулачи ўғли Шоҳруҳнинг талабига биноан чандон “курашган”лигини писанда қилган эди.

МХХ генералидан жабр кўрган Деҳқонбоев

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раисининг ўринбосари¸ МХХ шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизматининг бошлиғи, Ҳаëт Шавкатович Шарифxўжаев шу йил ëзда қамоққа олингани асносида ундан юзлаб тадбиркорлар жабр кўргани юзага чиқди.

Озодлик билан боғланган ва ўзини Ҳаëт Шарифхўжаевдан жабр кўрган мазлум сифатида тақдим қилган манба иддаосига кўра, “собиқ МХХ раиси ўринбосари “бойиган тадбиркорларнинг мол-мулки ва бизнесини тортиб олиш билан” мунтазам шуғулланган.

Суҳбатдошнинг иддаосига кўра¸ Шарифхўжаевдан жабр кўрганлар ичида “унинг ноқонуний талабларини бажаришга шошилмаган” мулозимлар ҳам бор.

Унинг айтишича¸ жорий йил бошида суд ҳукми билан 15 йилга қамалган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси собиқ бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоевнинг иши ҳам “Шарифхўжаевдан жабр кўрган” сифатида қайта кўриб чиқилмоқда.

Озодликка маълум бўлишича Ҳаëт Шарифхўжаев ўзининг “рейдерлик фаолиятини” укаси¸ МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи, полковник Жавдат Шарифxўжаевнинг қўли билан амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, МХХ собиқ полковниги Жавдат Шарифxўжаев шу кунларда Бекободдаги колонияда жазо ўтамоқда.

Реабилитация ўрнига ими-жимида озод қилиш

Озодлик билан боғланган ва ўзини Ҳаëт Шарифхўжаевдан жабр кўрган мазлум сифатида тақдим қилган манба иддаосига кўра, мулозимлардан жабр кўрганлар "адолат тарозисида" реабилитация қилинаëтгани йўқ:

“Муддати қисқаргани¸ саломатлиги ëмонлиги ва жазони ўташ жойида ўзини яхши тутгани каби важлар билан юқоридан исми туширилган маҳкумларни ими-жимида озод қилишмоқда. Улар аввалига қамоқдан манзил-колонияга¸ кейин эса у ердан уйига жўнатилмоқда. Баъзилар сангород (қамоқхона касалхонаси) орқали озод қилинмоқда. Аслида ҳукумат булардан узр сўраб¸ товон тўлаб реаблитация қилиши керак эди. Кейин уларни сохта айблов билан қамаган суд ва прокурорлар ҳамда соҳта гувоҳлик берганлар ҳам жавобгарлика тортилиши керак эди. Аммо ундай бўлмади”, деди суҳбатдош.

XS
SM
MD
LG