Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:23

"ЛУКОЙЛ" Ўзбекистондаги Қўнғирот конини ўзлаштиришдан воз кечди


“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонга Қўнғирот блокида геологоразведка ишларини олиб бориш учун берилган лицензияни қайтариб берди. Регнум ахборот агентлигининг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таяниб хабар беришича, Қўнғиротда аниқланган углеводородлар заҳираси оз ва бу ерда ишлаб чиқариш норентабелли бўлгани учун “ЛУКОЙЛ” мана шундай қарор қабул қилган.

“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги янги газ ва нефть конларини ўзлаштиришдан бош тортаётган биринчи ширкат эмас.

Ўтган йилда “Ўзбекнефтгаз” миллий ширкати икки йил давомида хориж сармоядорларига истиқболли деб таxмин қилинган 12 блокни таклиф қилишни режалаштирган эди. Бироқ бунинг ўрнига фақат олтитагина блок сармоядорларга берилган.

Устюрт сармоя ҳудудидаги қолган олти кон Ўзбекистон томонидан ўзлаштирилиши айтилган.

“Бу конлар аввал хориж инвесторлари томонидан ўрганилган. Аммо қазиб олинадиган углеводородлар тижорий заҳираси оз бўлгани учун хорижликлар бу конларни ўзлаштиришдан воз кечган”, деб маълумот берди “Ўзбекнефтегаз” ширкатидаги номи сир қолишини илтимос қилган манба.

Масалан, 2012 йилда Daewoo International Corp Устюртдаги Қосқудуқ ва Ашибулоқ инвестициявий ҳудудларда геологик тадқиқот ишларини тўхтатганини маълум қилди. Бу ерда Ўзбекистон томони 360 миллион тонна шартли ёқилғи борлигини тахмин қилган эди. Қиёслаш учун айтиш лозимки, 2007 йилдан бери Ўзбекистонда 170 миллион тонна шартли ёқилғи борлиги тахмин қилинган 15 та кон очилган. Бунинг устига,нефть ва газ соҳасига ихтисослашган эспертлар Орол денгизи атрофидаги айрим истиқболли деб қаралаётган ҳудудлар ҳам “бўм-бўш” бўлиб қолиши мумкинлиги айтмоқда.

Россиянинг Neftegaz нашри хорижлик сармоядорларга таклиф қилиниши режалаштирилаётган олти ҳудудда 500 миллиард куб.метр газ ва 70 миллион тонна суюқ углеводородлар заҳираси мавжудлиги таxмин қилинаётгани ҳақида ёзган эди.

Бироқ нефть ва газ соҳаси экспертлари Ўзбекистондаги заҳиралар тугаб бораётгани ортидан янги конларни ўзлаштириш масаласи ҳам ортга сурилиши мумкинлигини башорат қилаётган эди.

“Нефт России” иқтисодий-таҳлилий нашри таҳлилчилари 2013 йилда эълон қилинган ҳисоботида “ Ўзбекистонда суюқ углеводород тижорий заҳираларини қазиб олиш кўламини кўпайтириш учун шарт-шароитлар йўқ. Бу эса мамлакат ички бозорида нефт хом ашёси, газ конденсати ва нефт маҳсулотларига бўлган дефицитнинг янада кучайишига сабаб бўлади. Натижада Ўзбекистон минтақада суюқ углеводородлар ва улардан тайёрланадиган маҳсулотларга энг катта эҳтиёж сезадиган мамлакатга айланади”, деб ёзган эди.

Business Monitor International (BMI) ширкати эса 2016 йилга келиб Ўзбекистонда нефт ва газ конденсати қазиш ҳозирги 3,5 миллион тоннадан 2,5 миллион тоннага қисаришини башорат қилмоқда. Мазкур халқаро ташклот , айни пайтда Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришда ўсиш бўлишини ҳисоблаб чиққан.2016 йилда Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариш 60,4 миллиард кубометр, 2021 йилда эса 66,6 миллиард кубометр бўлишини башорат қилмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, экспертларнинг бундай башоратларига қарамай, Россиянинг “ЛУКОЙЛ” ва “Газпром” ширкатлари Ўзбекистонга янги конларни ўзлаштириш йўналишидаги сармояларни ётқизишда давом этмоқда.

“ЛУКОЙЛ” ширкати Ўзбекистондаги йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади. “ЛУКОЙЛ”нинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирган жами инвестициялари ҳажми 5 миллиард доллардан ошган.

XS
SM
MD
LG