Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:37

Қора бозорда доллар 6000 сўмдан ошди


22 октябрь куни ўзбекистонликлар учун миллий сўм қадрининг реал қурбини кўрсатувчи валюта қора бозорида АҚШ доллари кескин кўтарилиб кетди. Эрталаб 5500 сўмдан сотилган бир Америка доллари кун охирига бориб 6000 сўмга кўтарилди.

Озодликка оддий ўзбекистонликлардан келаëтган хабарлардан¸ доллар нархининг бир кунда қарийб 500 сўмга кўтарилиши тадбиркорлар орасида саросима уйғотгани ойдинлашади.

Куннинг иккинчи ярмида Озодликка хабар ëзган тадбиркорлардан бири “доллар 5800 сўмга чиқди. Нималар бўлаяпти ўзи? Ким буни тушунтириб беради?” деб мурожаат қилди.

Кун давомида қора бозордаги доллар нархини кузатиб борувчи dollar.uz сайти бир АҚШ долларининг маҳаллий вақт билан кечки 6 га бориб¸ 5900 га етганини хабар қилди.

Фарғона.ру ахборот нашрининг ëзишича¸ доллар нархининг бирдан кескин кўтарилиши оқибатида касодга учраган тадбиркорлар сони ҳам кескин ошиб кетган.

Агентликка кўра¸ бир куннинг ўзида Тошкентнинг биргина Юнусобод тумани расмий идоралари томонидан 80 тадбиркорнинг касодга учраганини қайд этилган.

Мустақил кузатувчилар¸ қора бозордаги доллар нархининг ошиб бораëтганига Россиядаги меҳнат муҳожирлари юбораëтган валюта миқдорининг кескин камайганини асосий сабаблардан бири сифатида келтирмоқда.

Ўзбекистонда долларнинг учта нархи мавжуд. Қора бозорда доллар кескин кўтарилган 22 октябрь куни Марказий банк томонидан белгиланган расмий курснинг 2663 сўм ¸ биржадаги баҳосининг эса¸ 7000 сўм бўлгани кузатилди.

XS
SM
MD
LG