Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:24

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

13:32 17.9.2015

Facebook: Пахтани арзон сотиб, рус, хитой бизнесменларини бойитамиз!

Бу пост остида қолдирилган шарҳларда Ўзбекистон ва Қирғизистонда пахтачилик ҳақидаги қизиқ фикр-мулоҳазалар ҳам берилди.

Қуйида улардан баъзиларини ўқишингиз мумкин:

"Izzatilla Rakhmatillaev Хазил хазилку.Киргизстонда хеч кандай план йук.Хар кимни ери узиники,хохлаганини экиб ,хохлагандай сотади.Факат ер сувга,ва соц,фондга налог тулайди.Буни сиз Узбекитонликларга тушунтириш кийн.))))"

* * * * * * * * * * *

"Abbos Asad тўғриси, ерни тўлиғича фермернинг ихтиёрига берадиган вақт келмадими? Ҳар ҳолда Ўзбекистон қонунчилигида давлат ҳокимият органларининг хўжалик субъектларининг ишига аралашишга ҳақи йўқ деган банди борку ахир"

* * * * * * * * * * *

"Izzatilla Rakhmatillaev Аббас Асад Ер сув ,узиники булгни билан,Техника хизмати ,ёнилги .уруг, угит киммат.Дехкони етиштирган махсулоти б-н уни тан нархи бир хил булиб колиб,минглаган га.ерлар каровсиз,деградация булиб ётибди.Банклар берган кредит ларини проценти катта,охир окибат ерлар Банк ихтиёрига утиб сотлиб кетаябди."

* * * * * * * * * * *

"Abbos Asad Иззатилла ака, эшитишимга қараганда, Японияда бир дона олманинг нархи 6 доллар экан. Аммо ҳукумат ташқаридан олмани импорт қилишга рухсат бермас экан. Шу тариқа мамлакатдаги боғдорчиликни қўллар экан. Иннакейин, ака деҳқонларимиз ҳам анча ялқовланиб қолдилар. 20 сотих огородга ҳам чизел олиб кириб, тракторда ҳайдайдилар. бунга соляркани қаердан етказиб бўлади? Балки унчалик катта бўлмаган экин майдонларида трактор ишлатмай, ҳўкиз тортадиган омочда ҳайдаш рентабелли бўлар?"

* * * * * * * * * * *

"Tagbay Razzakov Хўкизни боқиш учун ем тайёр хозир. Теримчи пахта орасидаги ўтларни ўриб, кўсакларни узиб ўт орасига жойлайди. Бу иш аллақачон бошланган. Хўкизлар тўқ, одамлар бой пахта даврида. Одамлар давлатни, давлат одамларни айлантириб яшайди Ўзбекистонда. Чунки ўзбекчилик шунақа..."

14:03 17.9.2015

Пахта жинояти: Ўзбекистон пахта саноатида мажбурий меҳнат

Мажбурий меҳнатга қарши курашувчи Anti-Slavery International ташкилоти Ўзбекистонда пахта етиштириш жараёнидаги мажбурий меҳнат механизми ифода қилинган 2 дақиқалик видеони эълон қилди.

"Пахта жинояти: Ўзбекистон пахта саноатида мажбурий меҳнат" деб сарлавҳаланган видеода 2015 йилги пахта териш кампанияси бошланишидан бир ҳафта ўтиб, мамлакатда бюджет ташкилотлари ишчилари ва давлатдан бола пули, пенсия оладиган аҳолининг мажбурий равишда теримга сафарбар қилингани қораланган.

Бундан ташқари, бу кампания жараёнида теримчилардан ва маҳаллий ҳокимият тизимларидан пул йиғиш механизми ҳам тилга олинган.

"Пахта терими давомида фаолияти давом этишини истаган катта-кичик бизнес тизимлари йиғим-терим кампаниясига молиявий улуш қўшишга мажбурланади. Шифохона ва мактаблар ҳам теримдан жиддий зарар кўради. Пахтадан келадиган даромаддан эса ҳукмрон элитанинг алоҳида имтиёзга эга вакиллари манфаат кўради", дейилади Anti-Slavery International ташкилоти эълон қилган видеода.

Қуйида ушбу видеони томоша қилишингиз мумкин:

16:20 17.9.2015

Иддао: "Хатирчида пахтага чиқарилган талаба чўкиб кетди"

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида пахтага олиб чиқилган талаба сувга чўкиб кетгани ҳақида норасмий маълумот олинди. Шу тумандаги Озодлик манбаси: "Жазирама иссиқда пахта териб, терга ботган талаба тумандан ўтувчи каналга шўнғиган. Ҳозир боланинг жасади топилмаган, ғаввозлар уни қидирмоқда", - деб иддао қилди.

Хатирчи тумани милицияси ҳозирча бу иддаони тасдиқламади. Аммо, Озодлик қўшимча тафсилотларни аниқлашга уринмоқда.

20:00 17.9.2015

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши варақалар тарқатилди

Тошкентдаги Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси фаоллари мамлакат бўйлаб мажбурий меҳнатга мажбур қилиниш ноқонуний экани ва меҳнатга мажбурланган ҳолатларда қандай ҳимояланиш кераклиги ҳақидаги тавсиялар битилган варақаларни тарқатмоқда. Альянс фаолларига кўра, Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми тарафидан тайёрланган минглаб варақалар Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ўқитувчи, врач ва ҳамширалар ҳамда бошқа бюджет ходимлари орасида тарқатилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG