Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:46

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

13:32 29.9.2015

WhatsApp: 3 кундан буён ўпкам оғрияпти, штабда дори йўқ

Пахта теримига мажбурий сафарбар қилинган теримчилардан бири далада ўпкасини шамоллатгани, аммо уйига рухсат бериш нари турсин, дори-дармон ҳам беришмаётганидан шикоят қилди:

"Sirdaryo mana 3 kun buldi o'pkam ogriyapti. Lekin dori yoq emish, ketay desam oqishdan haydashadi. Bugun doxtirga bordim opkam shamollabdi. Uyga ketaman desam, shu yerda davolanasan deydi. Davolanishga esa pul yoq. Institut bermayapti bu holda kimga etishim kerak yordam bering".

Озодлик бу теримчи шикоятини ўрганишга уринмоқда.

Янгиликларни Озодликда кузатинг!

20:59 28.9.2015

Блоггер: Нафақат пахта термаган, теримчилар олдига борганларнинг калтакланиши кўп эски ҳол

20:56 28.9.2015

Uz24: Шофирконда пахтани ўғирлашди

20:49 28.9.2015

WhatsApp: Нишонда ётоққа борган теримчиларнинг кийимларини ўғирлашди

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида пахта тераётганини айтган муштарийдан ётоқда қолдирган кийим-кечаклари ўғирлангани ҳақидаги хабар келди:

"Salom. Biz Nishonga paxtada terimidamiz. 2 marta kiymlarimizni ug'rlab ketishdi. Keganimizdan 2 kun utib hama kiymlarimzdi ob ketishdi daladan qaytgandan keyn kiyadganlarimzni. Kecha esa dalada kiyadgan oyoq kiymlarimzni ug'rlashdi deyarli 20 ta odamni. Krasofka, kalish, tapichka hamasni ob ketiwdi. Bu holatga esa hechkm chora kurgani yuq. Na otryad boshlig'i na xavfsizlikni taminlash uchun yuborlgan kamander. Endi hama dalagayam xonadayam kiyadgan bitta oyoq kiymga qoldi. Endi buniyam ug'rlashmasidan hidlangan oyoq kiymlani yostiqimz tagiga olib yotamiz."

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG