Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:41

Ўзбекистонда импорт озиқ-овқат нархи ошмоқда


Ўзбекистонда 1 сентябрдан мамлакат ҳудудига олиб кириладиган айрим озиқ-овқат маҳсулотларига акциз солиғи ва божхона божи ошади.

Ўзбекистон президенти 2015 йил 13 август куни имзолаган қарорга мувофиқ, давлат божи ва акциз солиғи миқдори оширилиши белгиланган истеъмол маҳсулотлари рўйхатига гўшт ва парранда, чўчқа гўшти, сут ва сут маҳсулотлари, шакар ҳамда кондитерлик маҳсулотлари киритилган.

Шунингдек, мева, қанд-қурс ва турли ширинликлар, ун, ун маҳсулотларига ҳам акцизлар ошади.

Жорий қилинган акциз солиғи 10 фоиздан 70 фоизгачани ташкил қилади.

Бу эса ўз-ўзидан импорт озиқ-овақт моллари нархи ошишига сабаб бўлмоқда.

Кузатувчилар ташқаридан кираëтган моллар устига акциз юкланиши мамлакатда ишлаб чиқарилаëтган маҳсулотлар сифатининг ëмонлашиши ва нархларнинг асоссиз ошишига олиб келаётганини айтишмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон қора бозорида 1 АҚШ долларининг нархи 4 650 сўмдан ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG