Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:48

"Патриот"лар қирғиз қиз билан юрган наманганлик йигитни калтаклади


Россияда бошқа миллат вакиллари билан муносабатда бўлгани учун қирғиз қизларини калтаклаш билан ном чиқарган “патриот”лар бу гал эълон қилган янги видеода наманганлик ўзбек йигит қирғиз қиз билан юргани учун калтаклангани акс этган.

Тунда олинган видеода қирғиз тилада гапирган йигитлар ўзини бишкеклик Динара деб таништирган қирғиз қиз ҳамда ўзини наманганлик Муслим деб таништирган ўзбек йигитни тўрт минутдан ортиқ сўроқ қилади ва калтаклайди.

Қиз ва йигит калтак остида сўроқ қилган йигитларга ўзини исмлари, қаердан келгани ва қаерда яшаши каби маълумотларни айтиб беради. Ҳозирча видео қачон ва қаерда тасвирга олингани номаълум.

Видео интернетда бир неча кун олдин пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари наманганлик йигитини калтаклаганлар ўзиларини “патриот” деб атовчилар гуруҳидан бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Бундан икки-уч ой аввал ўзларини “патриот” деб атаганларнинг икки видеоси тарқалганди. Бир видеода 19 ёшли қизни “бошқа миллат вакили билан жинсий алоқада бўлгансан”, деб айблаб, иккинчи видеода ўзбек йигитини “қирғиз қизлари билан юргансан”, деган айблов билан калтаклаётгани акс этган.

“Патриот”ларнинг бундай ҳаракати жамоатчилик орасида турли фикрларни яратмоқда. Кўпчилик йигитларнинг бу ҳаракатини танқид қилса, айримлар бунга қизнинг айбдорлигини айтишади.

Айни пайтда интернетда бу каби видеоларнинг тез-тез тарқалиши Россияда ишловчи қирғиз аёлларини ҳам ҳавотирга солмоқда.

Венера Тўқтўрова олти йилдан буён Москва кафеларидан бирида ишлаб келади. Унга кўра, бошқа миллат вакиллари билан алоқада бўлган қирғиз қизлар Москвада кўп учраб туради.

- Бундай видеоларни кўп кўриб қоламиз. У видеоларни Россияга келган ёш қизлар кўриб қўрқади. Бироқ баъзиларга бари бир. Агар қўрқишганида уч йилдан бери бундай юришмасмиди. Тўғрисини айтсам, видеони кўриб қизларга рахминг келади. У ҳам бировнинг фарзанди, - дейди Венера Тўқтўрўва.

Қирғиз қизларини бошқа миллат вакили билан юришига қарши бўлган “патриот”лар 2012 йили Россияда пайдо бўлган. Улар қизларни ялонғоч қилиб калтаклаб, сўроқ қилаётган видеоларни интернетда тарқатиб келади.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бақит Сейитовга кўра, юқорида тилга олинган видео бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бунгача тарқатилган 19 ёшли қизнинг калтакланиши тасвирланган видео бўйича эса жиноят иши очилган.

- Видео юзасидан тегишли ходимларимиз иш олиб бормоқда. Бунгача 19 ёшли қизнинг воқеаси бўйича биз барча материалларни тўплаб, Россиянинг ҳуқуқ - тартибот органларига ўтказиб берганмиз. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов кетмоқда, -деди Бақит Сейитов.

Айрим қирғизистонликлар эса ҳуқуқ - тартибот органи ходимлари ишини танқид қилмоқда. Улардан бири юрист Лейла Сейитбек воқеа жамоатчилик орасида тарқалганидан кейиноқ бу ҳолат юзасидан жиноят иши очилиши керак эди деб ҳисоблайди:

- Масалан, мен видеоларни кўриб ўтириб Жиноят Кодексининг бир қанча моддаси бўйича қонун бузарликлар бўлганини кузатдим. Одамга жароҳат етказиш, одам ўғирлаш, турли таҳдидлар, зўрлаш, тўнаш ҳолатлари ҳам бор. Билишимча, қизларнинг бири вафот этган. Демак, одам ўлдириш ҳолати ҳам қўшилади. Шунинг барчасини кўриб ўтириб, мен бизнинг ҳуқуқ - тартибот органларининг суст ҳаракат қилаётганига таажжубландим, - дейди Лейла Сейитбек.

XS
SM
MD
LG