Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:27

Ўзбек имоми: Интернетни улоқтиринг¸ телефон эса фитнадир


Uzbekistan - imam of Tokhtaboy mosque Ishoq Begmatov
Uzbekistan - imam of Tokhtaboy mosque Ishoq Begmatov

Тошкент шаҳридаги “Тўхтабой” жоме масжидининг янги имоми Исоқжон Бегматов ўтган жума намозида қилган мавъизасида замонавий ахборот алмашинувини таъминлаëтган Интернет ва мобил телефон воситаларини “фитна” деб атади. Исоқжон Бегматов, шунингдек, Интернет ва мобил алоқаларига ўрганиб қолган мусулмонларни улардан воз кечишга чақирди. “Интернет ва телефон воситалари фитнаси” дея номланган бу мавъиза видеотасвири “Тўхтабой” жоме масжидининг расмий сайтида эълон қилинган.

Мазмунан коммуникация тараққиëтига қарши бўлган бу мавъиза “Исломий Давлат” экстремист гуруҳи телевизор кўришни ман қилган бир пайтда Интернетга жойлангани кузатилди.

“Дунëдаги сон-саноқсиз алоқа тармоқларининг 80 фоизи ëмонлик учун хизмат қилади. Интернетдаги маълумотларнинг 60 фоиз тўлиқ ëлғон. Веб сайтларнинг 90 фоизи эзгуликка иш қилмайди,” деб айтди имом Исоқжон Бегматов.

У комуникация воситаларини “Ислом душманлари кармонига пул олиб келувчи ва мусулмонларнинг ибодатига халақит берувчи ножоиз нарса” дея таърифлади.

Етти ярим дақиқалик видео тасвирда 45 яшар имом замонавий ахборот¸ хусусан ғарб ахборот воситаларининг мақсад-вазифаларини савол остига олади.

Ўзбек имоми: Интернетни улоқтиринг¸ телефон эса фитнадир
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:15 0:00
Бевосита линк

Имомга кўра, бундай робиталар “ўзбек мусулмонлари учун зарарлидир”.

Исоқжон Бегматов назарида фош қилувчи тўғри хабар тарқатган нашрлар ҳам мўъминларга зарар келтиради: “Тўғри ҳабар тарқатса ҳам, аслида инсонларга зарарли хабарни тарқатади. Аслида, зарарли хабарни, тўғри бўлса ҳам¸ иложи борича тарқатмаслик керак. Одамлар ўртасида ëймаслик керак. Уни фош қилмаслик керак."

Коммуникация воситаларига қарши гапирган "Тўхтабой" масжидининг имоми, айни пайтда, ижтимоий тармоқлардаги хабар улашиш жараëнига ҳам қарши эканлигини изҳор қилади:

- Битта тугмани босиб лавҳаларни¸ суратларни¸ ахборотларни тарқалишига сиз сабабчи бўлиб турибсиз. Дўстингиз 20та бўлса, битта тугмани босганингизда, 20та одамга шу нарса тарқалади. Қарабсизки, сиз 20та одамни заҳарладингиз. Эртага Оллоҳнинг олдида 20 одамга шу хабарни тарқатганингиз учун¸ шу лавҳани, шу сувратни жўнатганингиз учун албатта жавоб берасиз¸- дея огоҳлантиради Исоқжон Бегматов.

У шунингдек замонавий коммуникация робиталари ва медиани “диннинг томирига тушган қурт,” деб таснифлайди.

Ўзбек имоми ўз маърузаси сўнгида мусулмонларга қарата насиҳат қилиб: “Телефонни умуман ташланг¸ Интернетдан фойдаланишни умуман йиғиштириб қўйинг”, деб таъкидлайди.

Исоқжон домла Бегматовнимнг ўзи ижтимоий тармоқларнинг фаол юзери саналади.
Исоқжон домла Бегматовнимнг ўзи ижтимоий тармоқларнинг фаол юзери саналади.

Айни пайтда Исоқжон домла Бегматовнимнг ўзи ижтимоий тармоқларнинг фаол юзери саналади.

Бегматов Fecbook тармоғида ўз саҳифасига эга. У, шунингдек, ижтимоий тармоқларда бир нечта исломий саҳифани юритади.

Исоқжон домла Бегматов 1970 йили Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаган (1990-1994). Имом ал-Бухорий халқаро марказида малака оширган. 1994-1997 йилларда Абулқосим мадрасасида, 1997-2002 йилларда Тошкент Ислом институтида мударрислик қилган. 2002 йилдан Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги “Тўхтабой” жоме масжидида имом-хатиб, 2011 йилдан Тошкент Ислом институтида мударрис лавозимида меҳнат қилади. “Илм олиш одоблари” номли китоби нашр этилган.

ИШИД билан муштарак фикрлар

Ўзбек имомининг замонавий коммункиация тизимларига қарши маъузаси “Исломий давлат” жангарилари “хавфли” хорижий каналларни аҳоли кўра олмаслиги учун сунъий йўлдош антенналари ва телевизорни бузиб ташлаётганини ҳақидаги ҳабарлар тарқалган вақтга тўғри келди.

Телевизорни фақат жума куни Қуръон тиловат қилинганда кўриш мумкин, дея шу ой бошроғида жангарилар телевизор томша қилишга қарши чора кўриш бўйича фармон чиқарган эди.

ИШИД имомлари жума намозига келганларга “Ал-Жазира”, “Ал-Арабия” ҳамда бошқа каналлар хато, асоссиз ва ёлғон янгилик тарқатишини, шу сабаб телевизор кўриш тақиқланишини билдиришган. Айтилишича, “Исломий Давлат” оддий аҳоли ташқи дунё билан алоқа қила олмаслиги учун бошқа чораларни ҳам кўриб келмоқда.

Июль ойида экстремистик гуруҳ раққаликларга уйда Интернетдан фойдаланишни ман қилди. Фақатгина гуруҳ бошқарувидаги кафеларда Wi-Fi уланишдан фойдаланишга рухсат берилди. Жангарилар яна ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга ҳам чекловлар қўйиб келади.

XS
SM
MD
LG