Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:32

Ўзбекистонда чақалоқлар пневмококка қарши эмланади


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб, маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, жорий йил сентябридан бошлаб чақалоқларни пневмококк инфекциясига қарши эмлаш бошланади.

Вазирлик санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунованинг айтишича, ҳар бир болага пневмококка қарши уч марта: 2, 3 ва 12 ойга тўлганида эмлов ўтказилади. Вакцина давлат медицина муассасалари эмлов пунктларига 2015 йил сентябргача етказиб берилади.

Пневмококк менингит, қулоқнинг яллиғланиши, буруннинг яллиғланиши ва яна бир қатор касалликларникелтириб чиқарувчи бактериядир.

Хабарда айтилишича, айни пайтда болаларга 11 та хавфли касалликларга қарши эмлов ўтказилмоқда. Яқинда эмловлар миллий календарига ротавирус вакцинаси ҳам киритилди, тез орада папиллома ва бошқа хавфли инффекцияларга қарши вакциналарнинг босқичма-босқич киритилиши режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG