Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:52

Қирғиз-қозоқ чегарасида божхона назорати бекор қилинди


Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) нинг тўлақонли аъзоси бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевлар баёнот берди.

12 августда қирғиз-қозоқ чегарасидаги “Ақжўл” чегара-ўтказиш масканида Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига киришига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда маскандаги божхона тўсиқлари рамзий равишда олиб ташланди. Бундан буён Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидан ўтаётганлар божхона назоратидан ўтмайдилар.

Қирғиз-қозоқ чегарасида энди юклар текширилмайди

Қирғизистон билан ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги божхона чекловлари бекор қилинди.

Қирғизистон ҳудудида ЕОИИ аъзолари иқтисодий фаолияти учун бир хил тариф ва бир хил товар номенклатураси ҳамда маҳсулотларга Божхона иттифоқининг техник регламентларига биноан ўрнатилган бир хил талаблар кучга кирди.

Маросимда Қирғизистон бош вазири Темир Сариев ва Қозоғистон бош вазири ўринбосари Бақитжан Сағинбаев иштирок этишди. Айни пайтда Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида бўлган икки мамлакат президентлари Алмазбек Атамбаев ва Нурсултон Назарбоев телекўприк воситасида бу маросимда қатнашдилар.

Қирғиз-қозоқ чегарасида божхона назорати бекор қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00

Россия етакчилигидаги иттифоқ

Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилиши тўғрисидаги шартнома 2014 йилнинг 23 декабрида Москвада имзоланган эди.

Қирғизистон ЕОИИга қўшилиш учун талаб қилинадиган ички чора-тадбирларни жорий йил 8 майида амалга ошириб бўлган, Иттифоққа қўшилиш тўғрисидаги келишув Қирғизистон парламенти томонидан ратификация қилинган ва уни мамлакат президенти имзолаган.

2014 йилнинг 29 май куни Россия, Қозоғистон ва Беларусь Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш ҳақидаги шартномани имзолаган эди. Шартномага мувофиқ иттифоқ ҳудудида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланади, иқтисодиёт соҳасида келишилган ёки ягона сиёсат юритилади.

Фаолиятини жорий йил январида бошлаган Евроосиё иқтисодий иттифоқига ҳозирги пайтда Қирғизистондан ташқари Арманистон, Беларусь, Россия ва Қозоғистон аъзо.

Таҳлилчилар ушбу лойиҳа ортида Москванинг иқтисодий манфаатлари эмас¸ балки сиёсий мақсадлари яширинган¸ деган фикрда.

Мазкур Иттифоқ Россиянинг ўз таъсир доирасини кенгайтириш йўлидаги уриниши сифатида баҳоланмоқда.

И.Каримов: ЕОИИ давлатлар мустақиллигига таҳдиддир

Россия собиқ иттифоқ республикалари, жумладан, Ўзбекистонни ЕОИИга қўшилишга кўндиришга уриниб келмоқда.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов эса Россия етакчилигидаги интеграциялашув лойиҳаларини танқид қилиб келади.

Жумладан, ўтган йилнинг июнида президент Каримов Россия етакчилигида тузилган Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи унга аъзо давлатлар суверенитетига таҳдиддир, дея баёнот берди.

***

Қирғизистоннинг ЕОИИга тўлақонли аъзоси бўлишига бағишланган тантанали маросим арафасида – 10 август куни Россия Федерал миграция хизмати Ярославль область бошқармаси суд приставлари билан ҳамкорликда 30 чет элликни Россиядан чиқариб юборди.

Чиқариб юборилганлар орасида бир қирғизистонлик ҳам бор. Шунингдек, 27 нафар Ўзбекистон фуқароси, икки нафар ЕОИИга аъзо Арманистон фуқароси Россиядан чиқариб юборилди.

XS
SM
MD
LG