Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:29

Қирғиз-тожик чегарасида вазият таранглашди: ҳар икки тарафдан яраланганлар бор


Қирғизистоннинг Боткен ва Тожикистоннинг Исфара туманида яшовчи фуқаролар ўртасидаги қарама-қаршилик бугун ҳам давом этди. Маълумотларга кўра, сешанба куни қирғиз-тожик чегараси яқинида Исфара тумани Сомониён қишлоғида яшайдиган тўрт киши яраланган.

Чегараолди ҳудудида яшовчи тожикистонликлар иддаосича, 4 август куни улар қирғиз томони тўсиб қўйган сув қувурини ишга туширишгаҳаракат қилган, бироқ Қирғизистон фуқароси уларга қарата ов милтиғидан ўқ узган.

Тожикистоннинг Чоркўҳ қишлоғи раҳбари ўринбосари Абдухалил Шарифовга кўра, отилган ўқдан Сомониён қишлоғида Бобо Ўлмасов, Алишер Эгамов ва яна икки киши ярадор бўлган.

Тўқнашув бўлиб ўтган жой харитаси.
Тўқнашув бўлиб ўтган жой харитаси.

Айни пайтда қирғиз-тожик чегарасида вазият оғирлигини қайд этган Қирғизистон чегара хизмати ўқ Қирғизистон томонидан отилмаганини таъкидламоқда.

Бундан аввалроқ чегараолди ҳудудида қирғизистонлик ва тожикистонликлар тўпланиб, бир-бирларини тошбўрон қилгани, воқеа чоғида Қирғизистоннинг тўрт фуқароси жабрлангани айтилмоқда.

Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғида яшовчи Мансур Алиев Озодликнинг қирғиз хизматига Боткен туманидаги Кўктош, Тоштумшуқ, Мазейиддин ва Кўктерак қишлоғида яшайдиган айрим фуқаролар, болалар ва аёллар бошқа жойларга кўчирилаётганини айтган.

Алиевга кўра, қишлоқдан кетаётганлар сони ҳозирча номаълум, ҳар ким ўз машинасида қўшни қишлоқлардаги яқинлариникига кетмоқда.

Қирғиз-тожик чегарасида можаро 3 август куни бошланган. Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумотига кўра, душанба куни бўлиб ўтган тўқнашув чоғида 120 чоғли тожикистонлик ва 80 чоғли қирғизистонлик бир-бирларини тошбўрон қилганлар.

Қирғиз-тожик чегарасида вазият таранглашди: ҳар икки тарафдан яраланганлар бор
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:32 0:00
Бевосита линк

Чегараолди ҳудудида яшовчи кишилар ўртасида юзага келган зиддиятга тожикистонликларнинг Қирғизистон ҳудудида жойлашган Кўктош қишлоғидаги қабристонга олиб борувчи автомашина йўлини ёпиб қўйгани сабаб бўлган. Бу йўл тожикистонликлар яшайдиган Майское қишлоғи орқали ўтади. Бунга жавобан қирғизистонликлар Тожикистоннинг Чорку қишлоғидан ўтувчи канал сувини бўғиб қўйганлар.

Кечаги воқеадан кейин Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизмати масъуллари учрашиб, давлат чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 4 август куни Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари Раимберди Дуйшўнбаев Тожикистон чегара қўшини етакчиси Ражабали Раҳмонали билан телефон орқали музокара ўтказган.

Мулоқот чоғида икки давлат амалдорлари чегарадаги вазиятни изга солиш зарурлигини урғулаганлар ва вазият ўзгаргудек бўлса, биргаликда иш олиб боришга келишиб олганлар.

XS
SM
MD
LG