Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:43

Ўзбекистон бошқарувини Саакашвили услубида тозалаш вақти келдими?


Сўнгги кунларда Ўзбекистон прокуратура тизимида бир нечта раҳбар мулозим ишдан бўшатилди. Озодликнинг мамлакат бош прокуратурасига яқин манбалари собиқ бош прокурор Рашид Қодиров жорий йил апрелида ишдан олиниши ортидан бу тизимда тозалашлар бошлангани ҳақида хабар қилишмоқда.

Бунинг баробарида ижтимоий тармоқнинг ўзбек фаоллари Грузия собиқ президенти, айни пайтда Украинанинг Одесса вилояти губернатори бўлиб ишлаётган Михаил Саакашвили олиб бораётган ислоҳотлар, унинг коррупциядан холи ва адолатли жамият қуриш борасидаги ҳаракатларини Ўзбекистон бошқарувидаги тозалашлар билан муқояса қилмоқда.

Ўзбекистон бошқарувидаги тозалашларнинг Одессадаги Саакашивили ислоҳотидан фарқи нимада?

Бу савол жавобини Қурултойда изладик.

Ўзбекистон бошқарувидаги тозалашларнинг Одессадаги Саакашвили ислоҳотидан фарқи нимада?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:34 0:00
Бевосита линк

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раисининг ўринбосари¸ МХХ шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизматининг бошлиғи, Ҳаëт Шавкатович Шарифxўжаев, қамоққа олинди. Ундан олдин эса Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинган эди. Бу орада прокуратура¸ МХХ ва Божхона қўмитасининг юзга яқин мулозими ҳибсга олинди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили Ислом Жасимовга кўра¸ шу кунларда уч нафар ИИВ мулозими устидан жиноий иш очилган.

Расмий Тошкент талқинига кўра бу “Ўзбекистон бошқарув тизимини коррупцион элементлардан тозалаш” маъракаси.

Михаил Саакашвили Одесса портини коррупционерлардан тозаламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:35 0:00

Қурултой иштирокчилари эса бу маъракани “шаффофликдан ҳоли бўлган оддий кадр алмаашинуви“ дея таснифлашди.

Эшиттириш қатнашчилари назарида “Михаил Саакашвили Ўзбекистондагидан буткул фарқли тарзда ишни оддий халқ ва тадбиркорларни кучишлатар тизимлари¸ хусусан¸ прокуратура бандитизмидан ҳимоя қилишдан” бошлаган.

XS
SM
MD
LG