Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:23

Ўшни қирғин пайтида бошқарган мэр Мирзақматов сиртдан 7 йилга қамоққа ҳукм қилинди


Мирзақматов (ўртада, микрофон ушлаб турибди) мэрликка сайланмай қолганидан сўнг ўтказилган митингда нутқ сўзламоқда.
Мирзақматов (ўртада, микрофон ушлаб турибди) мэрликка сайланмай қолганидан сўнг ўтказилган митингда нутқ сўзламоқда.

2010 йилги миллатлараро низо пайтида Ўш шаҳри мэри лавозимида ишлаган Мелис Мирзақматов хизмат ваколатини суииcтеъмол қилишда айбланиб, сиртдан 7 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ҳукумат Ўш воқеаларидан сўнг ҳам бир неча йил Мелис Мирзақматовни мэрлик лавозимидан бўшата олмаган эди. Навбатдаги сайловда мэрликка сайланмай қолган Мирзақматов “Атамбаевнинг бандитлари билан охиригача курашаман”, деб қасам ичганди.

Мирзақматов тарафдорларининг ҳукмдан хабари йўқ

Собиқ мэр Мелис Мирзақматов халқаро қидирувда бўлгани боис 22 июль куни Ўш шаҳар суди тарафидан чиқарилган ҳукм сиртдан ўқилди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Қирғизистон Бош прокуратураси Мирзақматовга нисбатан Жиноят кодексининг 304-моддаси (Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши очиб, уни халқаро қидирувга берган эди.

Айбловчилар собиқ ҳоким Ўш шаҳридаги Навоий кўчасида жойлашган кўприкни қуриш жараёнида коррупцияга йўл қўйганини ва бюджетга 29 миллион қирғиз сўми миқдорида зиён келтирганини билдирмоқда.

Мелис Мирзақматовга нисбатан суд жараёни ўтган ҳафтада бошланган. Судда Мирзақматовнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган Абжапар Акулов суд ҳукмидан мутлоқо бехабар эканини айтди:

- Суд жараёни эндигина бошланди, бир неча гувоҳ сўроқ қилинди. Адвокат касал бўлиб қолгани муносабати билан 21 июлдаги суд номаълум муддатга қолдирилган эди. Суд ҳозир ҳеч қандай ҳукм чиқариши мумкин эмас эди. Чунки жараён энди бошланган ва ҳамма гувоҳлар судда кўрсатма бериб улгургани йўқ, - деди Абжапар Акулов.

Мирзақматов асос солган "Улуттар биримдиги" сиёсий партиясининг яқинлашаётган сайловларда "Ата Мекен" партиясини қўллаши тўғрисидаги хабарлар собиқ мэрнинг сиёсатга қайтаётгани ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлган эди.

2014 йилнинг 15 январь куни Ўш шаҳар ҳокимлиги учун бўлиб ўтган сайловда ҳокимликка сайланмай қолган Мелис Мирзақматов 2010 йилги Ўш қирғини пайтида ҳам шаҳар мэри лавозимида ишлаган. Қирғизистон ҳукумати уч йил давомида уни лавозимидан бўшатишга бир неча маротаба уринган, лекин бу уринишлар натижа бермаган эди.

2013 йилнинг 5 декабрида Мелис Мирзақматов Қирғизистон Бош вазири буйруғи билан ишдан олинган. Мелис Мирзақматов ўзига нисбатан жиноят ишлари очилганидан сўнг Қирғизистонни тарк этган эди.

Айни пайтда Қирғизистон ҳуқуқ - тартибот органлари уни қўлга олиш учун қидирувга берган.Ҳозирда “Улуттар биримдиги” партияси етакчиси Мелис Мирзақматовнинг Россияда экани айтилади.

“Улуттар биримдиги” партиясидан бир неча ўзбек лидерлари Ўш шаҳар кенгашига депутат бўлиб сайланган эди.

Президент маъмурияти раҳбари пора олганликда айбланиб ҳибс қилинди

Қирғизистондaги иккинчи шов-шувли жиноят иши президент мaъмуриятининг собиқ етaкчиси Дaнияр Нaримбоев коррупция aйблови билaн ҳибсгa олингани билан боғлиқ.

Дaвлaт хaвфсизлик қўмитaси мaълумотигa кўрa, Нaримбоев пaрлaмент депутaти орқaли қaмоқдaги собиқ Бишкек шаҳри ҳокими Нaримон Тулеев қaриндошлaридaн 50 минг доллaр порa олгaни aниқлaнгaн.

Ўтгaн ҳaфтa Қирғизистон пaрлaменти депутaти Ҳожимурод Қўрқмaсов собиқ ҳоким Тулеев қaриндошлaридaн 100 минг доллaр порa олaётгaнидa дaвлaт хaвфсизлик қўмитaси тaрaфидaн ҳибсгa олингaн эди.

Ўшaндa бу ишгa Дaнияр Нaримбоевнинг aлоқaси борлиги ҳaқидa қaтор нaшрлaр хaбaр бергaн эди. Нариман Тулеевнинг қизи эса қирғиз оммавий ахборот воситаларига президент маъмурияти раҳбари Данияр Наримбаев ундан пора талаб қилаётгани ҳақида интервью берганди.

Бу хaбaрлaр ортидaн Данияр Наримбаев 20 июль куни Атамбаев буйруғи билан президент мaъмурияти етaкчиси лaвозимидан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG