Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:43

Зарафшон ва Гулистон бозорларигa кетма-кет ўт кетди


Ёнаётган Зарафшон шаҳри бозори тасвири
Ёнаётган Зарафшон шаҳри бозори тасвири

24 июнга ўтар кечаси Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри марказий бозорида ëнғин чиқди. Воқеа гувоҳлари ва расмийларнинг айтишича, ëнғинни тонгача ўчира олишмаган.

Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ Зарафшондаги ëнғин 24 июнь эрталаб қисман бартараф қилинган ва оловнинг атрофга ëйилиши олди олинган.

Озодлик айни бозорда телефон сотиш билан шуғулланган ва ўзини Шоҳрух, деб таништирган тадбиркор билан гаплашди.

Шоҳруҳнинг айтишича¸ унинг магазини ëниб кул бўлган.

Воқеа гувоҳларидан бири Зарафшон бозоридаги ëнғин акс этган фотосуратларни ҳам юборди.

Унинг Озодликка ëзишича, “Бозордаги 20 та магазиндан фақат учтасининг ичидаги моллари қисман ëнғиндан қутқарилган. Қолган магазинлардан эса култепа ва тўртта эриб қийшайган темирлар қолган холос”

Бироқ Шоҳрухнинг айтишича¸ бу учта магазиндаги молларнинг ярми ҳам қутқарилмаган:

- Ëнғин бўлаëтган бозорни милиция ўраб қўйди ва молини қутқармоқчи бўлган тадбиркорларни дўконларига яқинлаштиришмади. Мен ҳам дўконимдаги юзлаб телефонларимни қутқара олмадим. Ëниб кул бўлди¸ молларнинг бир қисмини сотиб бериш шарти билан дўконга қўювдим¸ энди эгасига пулини қайтаришга мажбурман¸ дейди суҳбатдош.

Зарафшон ва Гулистон бозорларигa кетма-кет ўт кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:23 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ айни пайтда “ëнғин сабаблари ва етказилган зиëн миқдори аниқланмоқда.”

Манбага кўра, “ëнғин ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан локализация қилинган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йуқ. Ёнғин натижасида 20 га яқин савдо дўконлари зарар кўрган.”

Зарафшон бозори
Зарафшон бозори

Қўша-қўша ўт балоси

Ёнғин Ўзбекистон бозорларида тез-тез содир бўладиган ҳодисалар сирасига киради.

22 июнь куни туш пайтида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар деҳқон бозорининг бир қисмига ўт кетди. Ҳаво ҳароратининг ўта юқори бўлгани сабабли бир зумда бозор атрофидаги 10 дан ортиқ дўкон ёниб кул бўлди. Бу ҳақда хабар қилган мобил мухбирларимизга кўра, бозор ёнғинида қурбонлар бўлмаган.

Гулистон шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлимига вакилларига кўра, ёниб кул бўлган дўконларнинг кўпчилиги гул дўконлари бўлиб, ёнғиннинг яроқсиз электр симларидан чиққани эҳтимоли юқори.

“Ёнғин ўз вақтида бартараф этилди. Шу боисдан зарар кўлами жуда катта эмас. Афсуски, дўкон эгалари ўзларининг товар маҳсулотлари, ижарага олинган дўконларни суғурта қилишмаган экан. Ҳозирда Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят иши мобайнида зарар кўлами ҳисоблаб чиқилади”, дейди ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходими.

Воқеага гувоҳ бўлган гулистонликлардан бири эса Сирдарёда бундай ҳодисаларнинг тез-тез содир бўлиши ва бунга сабаб бозорлар маъмуриятларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътибор бермаслиги ҳамда ижарага берилган дўконларнинг талабларга мос эмаслигини таъкидлайди:

- Гулистон деҳқон бозори таъмири учун миллионлаб маблағ ажратилган, аммо бу маблағ каттаконлар томонидан туя қилинган. Биргина бугун ёнган дўконлар бозорнинг кираверишда эканига қарамай хавфсизлик талабларига тўла жавоб бермасди,- дейди гулистонлик суҳбатдош.

Мазкур ҳодиса юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговолди суриштирувлар бошланган.

Ўзбекистонда бозорларда ёнғин содир бўлиши тез-тез учрайдиган ҳодисалар сирасига киради.

21 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги кийим-кечак бозорига ҳам ўт кетган эди.

Март ойида Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги марказий бозор ҳам ёниб кул бўлган эди.

Ўтган йили эса Ўзбекистон бўйлаб ўнга яқин йирик бозорда ёнғин содир бўлган эди.

XS
SM
MD
LG