Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:14

Қишлоқлик мажбуран чопиққа чиқарилаëтган шаҳарликни боқишга мажбурланмоқда


Қорақалпоғистонда пахта аҳволи ëмон эканини таъкидлаëтган Озодлик манбалари¸ оммавий чопиққа чиқарилаëтган ўқитувчи ва бошқа хизматчиларнинг яшаш ва еб-ичишини таъминлаш яна бир ўлпон сифатида оддий халққа юклатилганини айтмоқдалар.

Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида олий ўқув юрти талабалари¸ ўқитувчи ва врач каби бюджет ташкилотлари ходимлари ҳаво ҳарорати офтобда 40 даражадан ошган айни кунларда ëппасига чопиққа ҳайдалмоқда. Хусусан¸ Қорақалпоғистонда пахта аҳволи ëмон эканини таъкидлаëтган Озодлик манбалари¸ оммавий чопиққа чиқарилаëтганлар яшаш ва еб-ичишини таъминлаш яна бир ўлпон сифатида оддий халққа юклатилганини айтмоқдалар.

“Биз қишлоқда турамиз. Қишлоқда деярли ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳамма ердан¸ мол-ҳолдан тирикчилик қилади. Ҳозир бизга уйдагилар чопиққа чиқмаса¸ молингизни ҳеч қаерда ўтлата олмайсиз¸ деяпти. Агар ўзингиз пахта чопиғига чиқмасангиз¸ шаҳардан келган ëрдамчиларга уйингиздан жой берасиз¸ уларнинг овқатини¸ сувини берасиз¸ деяпти. Бизнинг қишлоққа шаҳардан келган мактаб ўқитувчилари юборилган. Шуларга жой¸ овқат қилиб берасан¸ деяпти. Бир жойда ишламасак¸ ўзимиз зўрға кун кўраëтган бўлсак¸ биз фермернинг ерида ишлаëтганларни нимага¸ қандай боқамиз¸ дейди Озодликка мурожаат қилган Қорақалпоғистон республикасининг Чимбой туманида яшовчи рўзғор эгаси.

Унга кўра¸ бундай шартни аввалига қишлоққа туташ ерларга пахта эккан фермерлар айтган¸ халқ унинг гапига кўнмагандан сўнг¸ айни кунларда милиция ходимлари маҳалла фаоллари билан уйма-уй юриб¸ ҳар оиладаги вояга етганларни ë чопиққа чиқишга¸ ë келган ëрдамчининг таъминотини бўйнига олишга мажбурламоқда. Бу икки шартдан бирига кўнмаганлар¸ молини ташқарида боқишга рухсат берилмаслиги билан таҳдид қилинмоқда:

- Ўтган йилларда ҳам чопиққа¸ яганага одам чиқаришарди. Асосан¸ маҳалладан ëш боласи учун нафақа оладиганларни "нафақангни кесамиз"¸ деб қўрқитиб олиб чиқишарди. Ҳозир ëппасига ҳаммага босим бўлаяпти. Фақат ўқувчи болалар далага чиқмасин¸ дейишаяпти. Фермерлар қутуриб кетди бу йил. Тирикчилигимиз молдан бўлса¸ молингни далага олиб чиқмайсан деяпти энди ¸ дейди чимбойлик манба.

Озодлик билан суҳбатда қорақалпоғистонлик фермерлардан бири¸ вазиятнинг аксар туманларда чимбойлик манба тасвирлаган каби оғир эканини эътироф этди:

- Бу йил аҳвол жуда ëмон. Пахта ëмон бўлди. На фермерликни оладиган¸ на ерда ишлайдиган одам йўқ. Ҳамма Россия ë Қозоғистонга кетиб қолган. Ҳокимият шаҳар бозорида савдогарлик қилиб келган одамларнинг бўйнига 200 гектарлаб пахта ерини мажбулаб илиб қўйди. Фермерда ишлатишга иш кучи йўқ¸ одам ëллай деса¸ пул йўқ. Шунга ҳокимият¸ мелиса босим қилиб¸ одамларни ëппасига чопиққа ҳайдаяпти. Бозорга тушганларни ҳам далага ҳайдаяпти ҳозир. Бу йил ëзда ўқитувчи¸ бюджетникларга отпуска йўқ. Ҳаммаси ëтиб чопиқ¸ кейин ягана қилади. Ўзини боқолмаëтган фермер¸ мажбурлаб олиб келинаëтган “ëрдамчи”ни қандай боқсин? Шунга ҳокимият қишлоқдагиларга босим қилиб¸ шаҳардан келган талабами¸ ўқитувчими уйига олиб¸ уларни боқишга мажбурлаяпти¸ дейди қорақалпоғистонлик фермер ўз исми очиқланмаслиги шарти билан.

Бу суҳбатдош¸ ўз қишлоғига Нукусдан мажбуран юборилган талабалар шароитнинг оғирлигига чидолмай қочиб кетганидан кейин бутун оғирлик райондаги бюджет ташкилотлари ходимларига юкланганини айтади.

- Ҳозир ҳаммага оғир. Лекин энг оғири фермерга бўлаяпти. Битта фермерга ўнта назоратчи. Прокуратура¸ солиқ¸ мелиса¸ ҳокимият ҳар куни соатлаб бошимизни қотиради. Бу ëқдан ғаллани ўриш керак¸ бу ëқда пахтани ўт босиб¸ ҳали ўтоқ тугамади¸ ягана бошланмади. Бизга бир тийин берадиган йўқ¸ аммо план¸ иш сўрайдиган мингта. Биз нима қилайлик? Ҳали бундан ҳам баттари олдинда¸ дейди қорақалпоғистонлик фермер.

Озодлик билан суҳбатда Қорақалпоғистондаги бир неча туман ҳокимлиги расмийлари бюджет ташкилотлари ходимларининг ëтиб ишлаш учун ўтоққа чиқарилаëтганини тасдиқладилар ва бу “ëрдамчилар” таъминотининг фермер зиммасига юкланганини билдирдилар.

“Ëрдамчиларнинг ëтишига жой қилиб бериш¸ уларнинг овқати-сувини таъминлаш фермерларга топширилган. Уларни уйма-уй тарқатишда маҳаллақўмлар фермерга ëрдам бераяпти. Бизнинг районда ҳозир ўн минглаб одам чопиқда”¸ дейди Чимбой туман ҳокимлигига яқин манба.

Озодлик суҳбатлашган чимбойликлардан бирига кўра¸ “шароит” деб аталаëтган манзара ўта ғариб – ҳаво ҳарорати сояда 35 даражага етган айни кунларда мажбуран чопиққа ҳайдалган ўқитувчи ва бошқа бюджетдан ойлик олувчилар эрталабки соат 7 дан кечки 7 гача 12 соат ўтоқ қилади¸ уларга шу иссиқда на тузук-қуруқ ичимлик суви¸ на дам олишга жой ва на тузук-қуруқ ҳожатхона бор.

Қишлоқ хўжалиги¸ хусусан¸ пахтачиликни ислоҳ қилиш¸ уни механизациялаш иддаоси билан халқаро молия тизимларидан юзлаб миллион долларлик кредит олиб келаëтган Ўзбекистон ҳукуматининг амалда давлат бюджетига йилига камида 1 миллиард доллар даромад олиб келаëтган бу соҳани на ислоҳ¸ на механизациялаштираëтгани кўрилмаëтир.

Аксинча¸ ҳамон 95 фоиз пахта қўлда терилаëтган қолоқ бир саноат бўлиб қолаëтган ўзбек пахтачилигидаги ҳамма ишни ҳукумат кучли маъмурий босим остида давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларини қулларча меҳнатга зўрлаш эвазига қилдириб келмоқда.

Мамлакатда мажбурий меҳнатнинг йил сайин кучайиб¸ крепостной-қулдорлик тусини олиб бораëтганига нисбатан халқаро майдонда билдирилаëтган жиддий эътирозлар ҳозирча Тошкент сиëсатининг ўзгаришига таъсир қилмаëтир.

XS
SM
MD
LG