Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:54

Тожик ОМОНчилари полковниги ИШИДга қўшилганини эълон қилди


Гулмурод Ҳалимов
Гулмурод Ҳалимов

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги махсус тезкор бўлинма – ОМОНда хизмат қилаётган зобитлар бўлинманинг собиқ қўмондони Гулмурод Ҳалимовнинг “Исломий давлат” сафига қўшилишини қоралаб чиқдилар.

27 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабарга кўра, 40 ёшли полковник Гулмурод Ҳалимов “Исломий давлат” сафларига қўшилганини маълум қилди.

ОМОН қўмондони 23 апрель куни ғойиб бўлиши ортидан унинг Сурияга кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Гулмурод Ҳалимов ўз видеобаёнотида Тожикистонга “жиҳод” учун қайтишини билдирган.

Узунлигии 12 дақиқадан кўпроқ бўлган видеода Ҳалимов ўз ақидаси ва Тожикистонда мусулмонларга бўлаётган тазйиқларга эътирозан “Исломий давлат” сафига қўшилганини билдиради.

Гулмурод Ҳалимов ОМОНда экан Россия ва Қўшма Штатларда ҳарбий тайёргарликдан ўтганини айтади
Гулмурод Ҳалимов ОМОНда экан Россия ва Қўшма Штатларда ҳарбий тайёргарликдан ўтганини айтади

Видеобаёнотда у, шунингдек, Россия ва Қўшма Штатларда ҳарбий тайёргарликдан ўтганини айтади.

Зобитлардан бири Озодлик билан суҳбатда ўзи ва хизматдошлари Гулмурод Ҳалимов видеосини кўргач, полковник амалини “дин, миллат ва ватанга хиёнат” деган хулосага келганларини маълум қилди.

Ҳалимов суҳбатидан кўриниб турибдики, унинг онгини заҳарлашган ёки пул учун у ўзини ИШИДга сотган,” деди Ички ишлар вазирлиги зобитларидан бири.

У бир ҳарбий сифатида “Исломий давлат” гуруҳи ортида кимлар турганини яхши биларди. Шундан хулоса қилиш мумкинки, у ҳеч қачон эътиқоди учун у ерга боргани йўқ ва унинг бу ҳатти-ҳаракати ортида бошқа сабаблар турган бўлиши ҳам мумкин,” – деб айтди Ҳалимов ҳамкорларидан бири. ​

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган виедохабарда, Тожикистон ОМОНининг собиқ қўмондони дастлаб ўз иш фаолияти қандай бўлганини сўзлаб беради.

Гулмурод Ҳалимов 2001 йилдан бошлаб намоз ўқий бошлагани ва "Исломий давлат" нинг нималигини билиб унга қўшилганини айтади.

Видеотасвирларда Ҳалимов¸ асосан¸ рус тилида ва охирида тожик тилида гапиради.

Ҳалимов Тожикистон ИИВ ОМОН бўлинмаси қўмондони эди
Ҳалимов Тожикистон ИИВ ОМОН бўлинмаси қўмондони эди

Тожик тилида гапираркан ўз ватандошларини "Россияда қул бўлиб юргандан кўра, бу ерга келинглар," дея "Исломий давлат" сафларига қўшилишга чақиради.

Гулмурод Ҳалимов 1975 йилда Душанбе яқинидаги Варзоб тумани Дарафони қишлоғида туғилган.

Фуқаролар уруши йилларида Тожикистон Президенти гвардиясида хизмат қилган.

Тожикистон ИИВ Олий Академиясида таҳсил огач, айни вазирликнинг махсус тезкор бўлинмаси – ОМОНга қўмондон этиб тайинланган.

Уйланган, 8 фарзанди бор.

Кузатувчиларга кўра, Сурия ва Ироқда йирик ҳудудларни эгаллаб олган "Исломий давлат" гуруҳи сафларида юзлаб тожикистонлик жангари бор.

XS
SM
MD
LG