Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:18

Ўш Ўзбек Академик театрига янги директор тайинланди


Набижон Мамажонов директорликка тайинлангунига қадар театрда бош режиссёр вазифасида ишлаган.
Набижон Мамажонов директорликка тайинлангунига қадар театрда бош режиссёр вазифасида ишлаган.

Қирғизистондаги ягона ўзбек санъат даргоҳи бўлган Ўшдаги Бобур Давлат Академик театрига янги раҳбар тайинланишига жамоанинг бир гуруҳ аъзолари норозилик билдирмоқда. Айни пайтда янги раҳбар Набижон Мамажонов ўзининг асосий иши театрга томошабинларни қайтариш бўлишини айтди.

Қирғизистондаги ягона ўзбек санъат даргоҳи бўлган Ўшдаги Бобур Давлат Академик театрига янги раҳбар тайинланишига жамоанинг бир гуруҳ аъзолари норозилик билдирмоқда. Айни пайтда янги раҳбар Набижон Мамажонов ўзининг асосий иши театрга томошабинларни қайтариш бўлишини айтди.

Бундан аввал Озодлик Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек Давлат Академик театрини 26 йил бошқарган Бахтиёр Тўхтаматов 2 апрель куни истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эди. Шу йилнинг 4 май куни эсатеатрнинг эндиликдаги собиқ бош режисёри Набижон Мамажонов мазкур санъат даргоҳига директор этиб тайинланди.

Набижон Мамажоновраҳбарлик лавозимига номзодини ўзи кўрсатган ва унинг номзоди Ўш мэрияси ва Маданият вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланган.

-Ташқаридан ҳам номзодлар бўлди. Театрдан эса асосий номзод сифатида мен ўзимни таклиф қилдим. Ўз номзодимни ўзим кўрсатдим. Сабаби, театрнинг ҳозирги ҳолатидан мен яхши хабардорман. Ташқаридан келган одамнинг театрни тушуниб кетиши учун анча вақт талаб қилинади. Ҳозир театр фақат олдига кетадиган, олдига юрадиган даврга келганмиз, - дейди Набижон Мамажонов.

Суҳбатдошимиз асосий режаси театрга томошабинларни қайтариш эканини айтди:

-Театрнинг ўз босқичлари бор. Биз 60-йиллар театри деймиз, 70-йиллар, 80-йиллар театри деймиз. Театр, ҳозир олам масштабида олсак, жуда илгарилаб кетди. Асосий мақсадларимдан бири шунга ҳаракат, театр томошабинини қизиқтира олиш. Театр, актёр магнит каби тмошабинни ўзига тортиши керак, -дейди Набижон Мамажонов.

Набижон Мамажонов 1976 йилдан бери театрда актёр, кейинроқ режиссёр сифатида меҳнат қилиб келмоқда. 2007 йили театрнинг собиқ раҳбари Бахтиёр Тўхтаматов ҳаракати билан Набижон Мамажонов Москвадаги Россия академик театр институтининг олий режисура курсида бир йил тахсил олиш имкониятига эга бўлган.

Айни пайтда театр жамоаси орасида унинг раҳбар этиб тайинланишига норози бўлганлар ҳам бор. Набижон Мамажонов раҳбар бўлиб тайинлангач, жамоадан 30 киши Қирғизистон Маданият вазирлигига норозилик мактуби жўнатди.

Ўз исмини айтмаслик шарти билан Озодликка бу ҳақда маълумот берган норозиларнинг бири мактубда вазирликдан директорлик лавозимига вақтинча шу кунгача театр раҳбари ўринбосари вазифасида ишлаб келган Муҳаммаджон Абдуллаевни вақтинча тайинлаш илтимос қилинганини айтди. Унга кўра, мактубга имзо чекканлар шундай йўл билан ўзларига мақбул бўлган номзодни топишга бир неча ой муҳлат берилишини сўрашган. Ҳозирча уларнинг мактубига қандай жавоб берилиши номаълум.

Набижон Мамажоновнинг ўзи жамоа унинг раҳбарликка тайинланишини ижобий қабул қилганини айтди. Унга кўра, жамоадаги айрим шахсларнинг норозиликлари сезиларли даражада эмас ва бу вақтинчалик ҳолатдир.

-Бу ерда катта мантиқ бор. Бу ерда бу даргоҳни севганлар ишлайди. Ўша севгисига бўлган ҳурмати учун маошига ва камчиликларига сабр қилади. Агарда у муҳаббат кучли бўлмаса, умр ўтиб кетиб қолади. Театрда тутун каби тутаб яшамаслик керак, бу ерда тутаб ўтувчи одамга жой йўқ. Мен шундай деб тушунаман. Бу ерда ёниб-ёниб, Оллоҳ қодир этгунича халқ хизматини қилиш керак, - дейди Набижон Мамажонов.

XS
SM
MD
LG