Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:46

Тожик жангариси: “Исломий давлат” – зулм давлати


Фаррух Шарипов.
Фаррух Шарипов.

Суриядаги жангларда иштирок этган тожикистонлик Фаррух Шарипов "Исломий давлат"нинг ёвузликларини ўз кўзи билан кўргач "жиҳод"дан ҳафсаласи пир бўлгани ва Суриядан қочиб ватанига қайтганини айтади. Фаррух ўз ватанида авф қилинди ва унинг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар ходимларига юклатилди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Душанбедаги Жомий саройида уюштирилган йиғинда Сурияда бир ой бўлган хўжандлик 25 яшар Фаррух Шарипов "Исломий давлат" гуруҳи содир этаётган ишлардан нафратланиб, қочиб келганини айтди.

Фаррухнинг айтишича, Сурияда одамларга нисбатан қўлланилаётган ваҳшийлик ва адолатсизликларни ўз кўзи билан кўрганидан сўнг бошлиқларидан оилавий шароит туфайли уйга қайтишга рухсат сўраган, лекин унга рухсат беришмаган.

Шундан сўнг Фаррух жуда катта хавф остида Суриянинг Роққа шаҳридан қочишга муваффақ бўлган.

Фаррух Шарипов Сурияда кўрганлари ҳақида ҳикоя қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:27 0:00

Йиғинда иштирок этган Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзоданинг айтишича, Фаррух Шарипов Туркияга қочиб чиққанидан сўнг, Душанбе ҳукумати унинг ватанга қайтишига ёрдам берган.

Раҳимзоданинг айтишича, Фаррух авф қилинган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг хавфсизлигини таъминлашни ўз зиммасига олган.

"ИД ҳеч қандай тафтишсиз калла олади"

Фаррух Шариповнинг айтишича, жангарилар унинг кўз олдида “хаворижлар” деб аталадиган бир неча кишининг бошини танасидан жудо қилган.

“Хаворижлар” атамаси диндан чиққан мусулмонларга нисбатан қўлланилади. У ИД жангарилари 3-4 “жиҳодчи” озарбайжонликнинг калласини олганлигига гувоҳ бўлган.

Фаррухга кўра, ИД ҳеч қандай тафтиш ўтказмай туриб “курдларнинг жосуси” ёки “Аллоҳни ҳақорат қилган” қабилидаги турли хил туҳматларда айбланган одамларни қатл қилган. У рус ва араб тилини яхши билганлиги учун ҳам бир қанча исломий масалалар юзасидан улар билан чиқишолмаганини айтади:

“Мен уларга айтдим, бу Исломий давлат эмас, балки бу зулм давлати!”

Фаррух 27 киши, жумладан тожиклар ва доғистонликлар билан бир жойда яшаган. У ИД жангариларининг ваҳшийликларини кўрганидан ва тожик аёлларининг мол каби сотилаётганига гувоҳ бўлганидан сўнг қочишга аҳд қилган:

“Улар аёлларни жинсий қул сифатида кўришади. Қачонки бир аёл унинг жонига тегса, аёлни “биродарлари”га совға қилади. “Жиҳодчи”нинг ўлимидан сўнг унинг хотини бошқа жангариларнинг мулкига айланади”, дейди Фаррух.

Фаррух Шарипов: "Мужоҳидлар" хотинлари сотилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:58 0:00

Қочиш режаси

Фаррух Суриядан қандай қилиб қочиб чиққанини гапириб берди. Роққа шаҳридан Туркия чегарасигача ИДнинг жуда кўп постлари борлиги ва йўлларнинг миналаштирилганлиги қочиш ҳаракитини хавф остига қўяр эди. Фаррухнинг тожик ватандоши унга ёрдам беришдан бош тортади, лекин доғистонлик уни мотоциклда Туркия чегарасигача олиб бориб қўйишга рози бўлади. Фаррух бир араб танишидан хавфсиз йўл харитасини ҳам олганини айтди.

Фаррух Туркия чегарасида уни роса калтаклашганини, у эса уни расман қочқин сифатида қайдга олишларини талаб қилганини айтади.

Россиядан Сурияга

Асли хўжандлик Фаррух оиаласидан ажрашганидан сўнг “Одноклассники” ижтимоий тармоғида россиялик бир қиз билан танишган. Қиз уни Москвага таклиф қилган, у ердан эса Туркия орқали Сурияга юборган.

Расмий маълумотларга кўра, "Исломий давлат" гуруҳи жангарилари сафига тахминан 300 нафар тожикистонлик қўшилган. Шу пайтгача улардан 50 нафари жангларда ўлган.

Тожикистон ИИВи Рамазон Раҳимзоданинг айтишича, Сурияга жангга кетганлар устидан жиноят иши очилган. Унга кўра, айни пайтда Сурияда тожикистонлик 40 оила ҳам бор. Сурия ва Ироқдаги жангларга одам ёллаган бир неча шахс Россия ва Тожикистонда қўлга олингани айтилади.

XS
SM
MD
LG