Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:21

Концертига 50 дақиқа кечиккан Озодбек яна мухлисларини норози қилди


Ўзбекистон Халқ Артисти Озодбек Назарбеков
Ўзбекистон Халқ Артисти Озодбек Назарбеков

Ўзбекистон Халқ Артисти Озодбек Назарбековнинг Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида берган концертига 50 дақиқа кечикиб боргани мухлисларини норози қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда фикр қолдираётган томошабинлар Ўзбекистондаги "мухлисларига беписанд" етакчи хонанданинг аввалги "қилмишлари"ни ҳам санамоқда.

Хонанда мамлакатнинг энг йирик “Истиқлол” санъат саройида 7 апрелдан 20 кун давомида “Ардоғимдасиз” деб номланган яккахон коцерт берди.

Озодлик манабаларига кўра, санъаткорнинг 25 апрель куни ўз концертига 50 дақиқа кечикиб бориши шинавандалари норозилигини уйғотган.

Озодбек маъмурларидан бири Илёсбек Озодликка қўшиқчининг концертга кечикиб борганини эътироф этди:

Кечикиб келгани рост, аммо норозилик бўлгани йўқ,” – деди Илёсбек.

Унинг айтишича, санъаткор “давлат тадбири”да иштирок этгани учун концертига кечикиб борган. Айни пайтда маъмур 4 мингдан ортиқ томошабинни куттиришга мажбур қилган "давлат тадбири" ҳақида бирор маълумот бермади.

Озодбекнинг танқидчилари бундай тадбирлар, асосан, Ўзбекистондаги ҳукмрон элита вакилларидан бирининг тўйи бўлиб чиқишини тахмин қилмоқда.

Бу Ўзбекистондаги расмий концерт тадбирларининг юлдузига айланиб қолган хонанданинг ўз мухлисларига нисбатан қилган биринчи "беписандлиги" эмас, дейилмоқда.

Ўтган йил декабрь ойида Озодбек Назарбеков Жиззах Аккумулятор заводи ишчиларига бепул концерт берган ва орадан уч ой ўтиб, мазкур концерт диски завод ишчиларига мажбуран сотилганди

Ўтган йил июлида эса Озодбек Назарбековнинг Термиздаги “Алпомиш” ўйингоҳида аввалдан роса реклама қилинган концерти бекор қилингани мухлислар ғалаëнига сабаб бўлганди.

Озодликнинг Сурхондарë вилояти ҳокимлигидаги манбаларига кўра¸ “Алпомиш” ўйингоҳида бўладиган концерт учун сотилган билетлар сони Озодбек Назарбековни қаноатлантирмаган.

Ўзбекистон халқ артист ўтган йил 6-23 апрель кунлари Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида берган концертнинг асосий қисми фонограммадан иборат бўлгани ҳам мухлислар эътирозларини уйғотган эди.

Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда кўпчилик томонидан бугуннинг энг машҳур хонандаларидан бири дея эътироф этилган.

41 ёшли қўшиқчи 2003 йилдан буён мамлакатнинг энг машҳур концерт залларида яккахон концертлари беради.

Озодбек Назарбеков 2007 йилда Ўзбекистонда Хизмат Кўрсатган артист, 2010 йилда эса Ўзбекистон Халқ Артисти унвонларига сазовор бўлган.

XS
SM
MD
LG