Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:32

Фоторепортаж: Ўзбек фаоллари халқаро мукофотни қабул қилиб олди


Тошкентдаги “Альянс” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти фаоллари 23 март куни ўз ташкилотлари Жанубий Кореянинг “Адолат ва тинчлик” халқаро мукофотига савзовор бўлганини байрам қилишди.

Мукофотни топшириш маросими 11 март куни Сеулдаги Sejong саройида ўтказилди. Аммо мукофотни олиш учун Кореяга таклиф қилинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси раҳбари Елена Урлаева ва тошкентлик инсон ҳуқуқлари фаоли Шуҳрат Рустамовга чиқиш визаси берилмагани сабабли, бу мукофотни Сеулда ташкилотнинг яна бир аъзоси Аделиада Ким қабул қилиб олган эди.

Аделиада Ким Жанубий Кореядан Ўзбекистонга қайтгач,”Альянс” ташкилоти ўз фаолларини тўплаб, байрамона тадбир ўтказди..

Урлаевага кўра, Tji Hak-Soon жамғармасининг “Адолат ва тинчлик” халқаро мукофотига Альянс фаоллари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш йўлида амалга оширган ишлари учун лойиқ кўрилган.

Бу мукофотга уларни ўтган йили Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнатини мониторинг қилишга келган кореялик ҳамкасблари кўрсатганлар.

Ҳуқуқ фаоли Еленеа Урлаева пахта даласига олиб чиқилган ўқувчилар билан бирга.
Ҳуқуқ фаоли Еленеа Урлаева пахта даласига олиб чиқилган ўқувчилар билан бирга.

Ҳуқуқ фаоллари ўзларига Жанубий Кореяга бориш учун чиқиш визаси берилишини талаб қилиб бир неча марта президент резиденцияси ва президент девони олдида пикетлар ўтказган эди. Аммо бу пикетлар ҳуқуқ фаолларини милицияга олиб кетилиши билан якун топган ва охир-оқибат чиқиш визаси берилмай қолган.

Ҳуқуқ фаоллари Алиқул Саримсоқов, Шуҳрат Рустамов, Елена Урлаева 2015 йил 12 январида Олий мажлис биноси олдида пикет ўтказаётган пайт.
Ҳуқуқ фаоллари Алиқул Саримсоқов, Шуҳрат Рустамов, Елена Урлаева 2015 йил 12 январида Олий мажлис биноси олдида пикет ўтказаётган пайт.

Жанубий Кореядаги Tji Hak-Soon жамғармасининг йиллик “Адолат ва тинчлик” мукофоти репрессив мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари фаолларига бериладиган халқаро совриндир.

Бу мукофот Корея фуқаровий жамияти асосчиси Tji Hak-Soon шарафига таъсис қилинган.

Tji Hak-Soon 1921 йилда ҳозирги Шимолий Корея ҳудудида туғилган. Диний семинарияни ҳатм қилиб пастор бўлиб фаолият кўрсатган. 1950 йилда Шимолий Кореяда иқтидорга келган Коммунистик режим тазйиқлари боис Жанубий Кореяга кўчиб ўтган.

Ижтимоий адолат талаби билан митинглар ташкил қилган Tji Hak-Soon 1972 йилда Халқаро амнистия ташкилотининг Корея бўлимини бошқарган.

Танқидий чиқишлари боис 1974 йилнинг август ойида қамоққа олиниб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Халқаро босимлар туфайли Tji Hak-Soon 1975 йилда қамоқдан озод қилинган.

Tji Hak-Soon 1993 йилда оламдан ўтганидан кейин унинг номидаги жамғарма ташкил қилинди.

Tji Hak-Soon жамғармаси 18 йилдан бери инсон ҳуқуқлари соҳасидаги шахс ва ташкилотларга йиллик “Адолат ва тинчлик”мукофотини бериб келади.

XS
SM
MD
LG