Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:36

Ўш қирғини жабрдийдалари учун қурилган айрим уйлар авария ҳолатига келди


2010 йилги Ўш воқеасида жабрланганлар учун қурилган айрим кўп қаватли уйлар ҳукуматнинг тегишли идоралари томонидан яшашга яроқсиз деб топилмоқда.

Қисқа вақт ичида 3 маротаба қайта таъмирланган 16-кўп қаватли уйда яшаган 60 оиладан 23таси шаҳардаги бошқа уйларга кўчирилди.

Мазкур кўп қаватли уй хонадонларининг 75 фоизи ўзбек ва татарлар, 25 фоизи қирғиз миллатига мансуб оилаларга берилган эди.

Ўш шаҳрининг Анор мавзесидаги 16 – сон кўп қаватли уй ертўласидаги деворлар ёрилиб қувурлари ҳам ишдан чиққан. Кейинчалик ёриқлар уйнинг юқори қаватига ҳам етган.

- Биз уйга кўчиб келганимизга бир-икки ой бўлганида деворлари ёрилиб кетган. Биз уни таъмирлаганмиз. Бироқ ёмғир ёққанидан сўнг бу ҳол яна такрорланди, биз қайта ремонт қилдик.3 марта бу ҳол такрорланганда мен тегишли ташкилотларга “деворни тўғрилайверманглар, бу остидан шундай бўлмоқда, пойдевори ёмон, мен қурувчи бўлмасам ҳам ақлим етябти”, дедим. Остидан чўкиб кетябдими, демак уй қурилаётганида яхши трамбовка қилинмаган, - дейди уй яшовчиларидан бири Қанишай Дўсқулова.

Ўш воқеаларида жабрланган Дилором Мансурова 16 - уй нураб тушаётгани сабаблибу ерда яшашдан қўқриб, қишни қариндошлариникида ўтказган. Ҳозирдаянги уйга кўчмоқда. Бироқ Дилором опага кўра, яшовчилар янги уйга кўчишдан ҳам хавфсирамоқда.

- Cўнгги комиссия Бишкекдан келиб, кўчмасанглар бўлмайди деб қарор чиқарганидан сўнг янги уйга кўчиб келдик. Расмийлар “Текширилган уйга чиқасизлар. Биз сизларни мустаҳкам уйга чиқараяпмиз. Қўрқмай чиқаверинглар”, деб кўчиришди бизни, - дейди Дилором Мансурова.

Жами 60 хўжалик истиқомат қилган мазкур уйнингбиринчи, иккинчи подездида яшаган 23 оила бошқа уйларга кўчирилди. Қолган уйларда эсанураш ҳолатлари кузатилмаган. Уй қуриш департаменти маълумотига кўра, ҳозирда кўчириб ўтказилган оилалар янги уйдан бошқа ерга кўчирилмайди.

- 16-уйни 100 фоиз авария ҳолатида, деб айта олмаймиз. Негаки, уй яшовчилари айтган салбий фикрлар, пойдевори жилаяпти, деворлари кўчиб тушаяпти, осадка бераяпти деган сўзлари бўйича тегишли мутахасислар уйга маятник қўйган. Маятникнинг жилиш ёки жилмаслиги 6 ой давомидабилинади. Ҳозирда ўрганиш ва аниқлаш ишлари кетмоқда, - дейди Ўш шаҳар мэриясининг ҳусусий турар-жой қуриш ҳамда ердан фойдаланиш бўлими раҳбари Қадирақун Жолдошбаев.

Уй қуриш департаменти мазкур уй бўйича тегишли ҳужжатларни Ўш шаҳар прокуратурасига ўтказиб берган. Бироқ прокуротура ходимлари ҳозирча олиб борилаётган тергов ишлари борасида маълумот беришдан тийилмоқда.

Мазкур уйнинг умумий смета нархи 116 миллион қирғиз сўмини ташкил этади. Маълумотларга кўра, Ўшда 2010 йил воқеаларидан жабр кўрганлар учун қурилган уйлардан 772 фуқарога уй берилган.

Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат дирекцияси Ўш шаҳрида қурган 11 та кўп қаватли уйда жами 1400 хонадон бор.

XS
SM
MD
LG