Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:48

OzodNazar: “Муносиб товон пули ололмаётганлар Тошкентга арз қилсин”


Дилшод Усмонов
Дилшод Усмонов

Сарлавҳага чиқарилган масалаҳат уйи бузилган тўрақўрғонликларнинг ташвишларини шарҳлаган 37 яшар ўзбекистонлик молиячи Дилшод Усмоновдан чиқди. OzodNazarнинг бугунги меҳмони Дилшод Усмонов Ўзбекистон президенти Виртуал сайловига ўз номзодини қўйганлардан биридир.

Дилшод Усмонов 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган.

Олий маълумотли. Ўзбекистонда биринчи хусусий банк — “Рустамбанк”нинг асосчиси, таниқли тадбиркор Рустам Усмоновнинг ўғли.

Рустам Усмонов озодликдан маҳрум этилган, 17 йилдан буён Ўзбекистонда, жазо ўташ муассасаларида сақланмоқда. Дилшод Усмоновнинг фикрича, отасининг қамалиши ортидаги сабаблар сиёсийдир.

Ўзбекистон президенти виртуал сайловига ўз номзодини қўйиши сабабларини мана Дилшод Усмонов бундай тушунтирган:

“Мен Ўзбекистондаги адолатсизликларга қарши курашиш учун сиёсий майдонга келганман. Узоқ йиллардан бери дадамнинг бизнес ишларини давом эттиряман.

Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларнинг озодлиги учун курашиш, мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, банк соҳасини ислоҳ қилиш, инсон ҳуқуқларини тиклаш, давлатнинг молия ва иқтисодини кўтариш каби бир қатор самарали ишларни амалга ошириш мақсадимдир”.

Дилшод Усмонов cиёсий сабабларга кўра Ўзбекистонни тарк этган ва ҳозирда Россия Федерациясида яшайди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:17 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG