Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:35

Ўзбекистонликларни бирлаштирувчи ғоя борми?


11 январь куни бутун дунë францияликларнинг Бирлик маршига гувоҳ бўлди.

Дини¸ ирқи¸ миллий келиб чиқишидан қатъий назар юз минглаб францияликлар Республикага асос солган эркинлик ва гуманизм ғоялари атрофида бирдам эканликларини намойиш қилдилар.

Франция бош вазири Республика майдонидан бошланган миллионлар марши орқали францияликлар "ўз қудрати, миллий қадр-қиммати, озодлик ва тоқатлиликка бўлган садоқатини намойиш" этганини таъкидлади.

Қўлларида ҳуррият¸ хусусан¸ сўз эркинлигини қўлловчилар шиорига айланган "Мен Шарлиман" деган ëзувлар баробарида юришда қатнашганлар Франция байроғига ëзилган "Мен насронийман¸ мен мусулмонман¸ мен яҳудийман¸ мен атеистман - мен францияликман!" шиорларни ҳам кўтариб чиқдилар.

Якшанба кунги юриш билан францияликлар террор орқали ўз мамлакатини "мусулмон ва бошқалар"га ажратишга уринаëтан радикал кучларга беражак жавоби Бирлик эканини кўрсатдилар.

Сиз¸ миллионлаб ўзбекистонлик учун бирдек муқаддас¸ уларни бир майдонга йиғиш қудратига эга ғоя бор¸ деб биласизми?

Бор бўлса¸ Сизнингча¸ қайси ғоя юздан ошиқ халқ ¸ қатор дин ва мазҳаб вакили бўлган ўзбекистонликларни бирдек ўзига тортиб¸ уларни тавофутлардан устун келиб¸ бирлаштира олади?

Мабодо¸ бундай ғоя йўқ¸ деб ўйласангиз¸ у қачон ва қандай дунëга келади¸ деб ўйлайсиз?

OzodlikOnline: Ўзбекистонликларни бирлаштирувчи ғоя борми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:26 0:00
Бевосита линк

Бу хусусдаги кузатишларингиз билан 12 январь¸ душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан бошлаб Сиз ҳам Озодликнинг жонли дастурида иштирок этинг.

Суҳбатга қўшилиш учун жонли эфир вақтида Skype манзилларимизга қўнғироқ қилинг.

Эслаб қолинг¸ душанба куни соат 19 дан 20 га қадар OzodSkype¸ OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари сизни жонли суҳбатга олиб чиқувчи энг қисқа йўл!

XS
SM
MD
LG