Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:49

OzodWiki Ўзбекистонда ишга яроқли аҳолининг қарийб 40 фоизи ишсиз!


“Ўзбекистонда яратилаётган иш жойлари, бир томондан, бандлик муаммосини ҳал қилиш учун етарли эмас, бошқа томондан, бу иш ўринлари барқарор эмаслиги билан характерланади. 1991-2011 йилларда мамлакат аҳолисининг ишга яроқли қисми 50% дан 61,1% га етди. Айни пайтда, банд аҳолининг ишга яроқлиларга нисбатан кўлами 81,6% дан 66,9% гача пасайди. Иш ўринларининг барқарор эмаслиги ҳам кучаймоқда – ҳар йили янги яратилган иш ўринларининг 30 % атрофидаги қисми қисқариб кетмоқда”.

Сарлавҳада акс этган маълумот Ўзбекистон ҳукумати биладиган, лекин мамлакат раҳбарларининг маърузаларида тилга олинмайдиган маълумотдир.

„Ўзбекистонда бандлик: мушкулликлар ва перспективалар“ тадқиқоти Иқтисодий тадқиқотлар маркази (инглизча The Center for Economic Research) томонидан 2013 йилда тайёрланган бўлиб, унда бошқа муҳим маълумотлар қаторида мана бу маълумот ҳам келтирилган:

“Ўзбекистонда яратилаётган иш жойлари, бир томондан, бандлик муаммосини ҳал қилиш учун етарли эмас, бошқа томондан, бу иш ўринлари барқарор эмаслиги билан характерланади. 1991 – 2011 йилларда мамлакат аҳолисининг ишга яроқли қисми 50% дан 61,1% га етди. Айни пайтда, банд аҳолининг ишга яроқлиларга нисбатан кўлами 81,6% дан 66,9% гача пасайди. Иш ўринларининг барқарор эмаслиги ҳам кучаймоқда – ҳар йили янги яратилган иш ўринларининг 30 % атрофидаги қисми қисқариб кетмоқда”.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати аҳоли учун бериладиган маълумотларда ишсизлик кўламини 4 – 5% дан “оширмайди”, масалан, Ислом Каримовнинг ўзи республика Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига (2010) бағишланган тантанали маросимда маъруза қилаётиб,аҳоли меҳнатга лаёқатли қатламининг 5,6 фоизи ишсиз эканлиги тўғрисида гапирган эди қилди.

Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ Тараққиёт Дастури кўмагида 1999 йили таъсис этилган Иқтисодий тадқиқотлар маркази (ИТМ) нинг тилга олганимиз ҳисоботининг русча матни билан мана бу ишора орқали танишишингиз мумкин:

http://www.cer.uz/upload/iblock/f15/onepager_sqxsfmkvaxdaxgoibh%20si%20elzemnklsvkfchzbifocrl_dythfrxrswtv%20cq%20osjoapztjjxujiptdibhmt_rus.pdf

Мана бу эса, ҳисоботнинг Wiki-экспертимиз Нодир Отаев ўзбекчалаштирган бир парчаси:

Иқтисодий тадқиқотлар маркази ҳисоботини Ўзбекча Википедиянинг OzodWiki бугун ўрганишга қарор қилган икки мақоласига илова тарзида келтирдик.

Яқинда Ўзбекистон раҳбарияти 2015 йилда 987 минг 500та янги иш ўрни яратилажагини яқинда эълон қилди.

Жорий йилда ҳам Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра, 983,6 минг янги иш ўрни яратиш белгиланган.

Расмий Тошкент ҳисоботларига ишонилса, сўнгги 6 йил давомида ҳар йили қарийб бир миллиондан жами олти миллионга яқин иш ўрни яратилди.

Хўш, иш ўрни нима?

Бу саволни Ўзбекча Википедияга бердик. Мана унинг қисқа жавоби:

“Иш ўрни” тушунчаси билан “Бандлик” тушунчаси ўртасида табиий боғлиқлик борки, Ўзбекча Википедиянинг шу ҳақдаги мақоласи билан ҳам танишишни Сизга тавсия қиламиз:

Муштарийларимизнинг зукколари Ўзбекча Википедиянинг “Иш ўрни” ва “Бандлик” мақолаларини бошқа тиллардаги турдош мақолаларга қиёслашга, она тилимиздагилари ҳозирча бироз ғариброқ эканлигига улгургандир.

Агар шундай эса, уларни бойитишга Сиз ҳам ҳисса қўшишингиз мумкин.

OzodWiki бугунги материални тайёрлашга кўмаклашгани учун Wiki-экспертимиз Нодир Отаевга миннатдорчилик билдиради.

XS
SM
MD
LG