Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:41

"Туркияга бораëтган ўзбеклар жиҳодчилар томонидан ўғирланиб¸ Сурияга жўнатилмоқда"


Россияда иши юришмасдан¸ бахтини Туркияда синаб кўришга аҳд қилган ўзбекларни бу ерда яхшигина ўринлашиб олган асли ўзбекистонлик диний экстремистлар қарши олмоқда.

Туркияга келгач кимдир мафкуравий ташвиқот таъсирида¸ кимдир эса ўлим таҳдиди остида Сурия ва Ироқдаги жиҳодга кетишга мажбур бўлмоқда¸ дея ҳикоя қилди ўзи билган икки ëш йигит тақдири мисолида Россияда яшаëтган ўзбекистонликлардан бири Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Суҳбатдошимиз бир неча йилдан бери Россияда ишлаб-яшаб келаëтган асли тошкентлик 30 яшар тадбиркор. Ўз ширкатида бир неча йил ишлаб келган тошкентлик икки таниши бошига кутилмаганда тушган савдолар бу йигитни¸ унинг ўз таъбирича¸ жамоатчиликни Туркияда бораëтган хавфли жараëнлардан огоҳ қилишга ундаган.

Воқеа¸ суҳбатдошнинг айтишича¸ жорий йилнинг сентябрь ойида рўй берган.

Туркияда жиҳодчиларга одам жўнатиш билан шуғулланаëтган ўзбекистонликлар қўлига тушиб¸ Сурияга жўнатилиш арафасида қочишга муваффақ бўлган икки йигит ҳикоясини қуйида тинглашингиз мумкин:

Жиҳодчилардан қочган йигитлар ҳақида суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:42 0:00
Бевосита линк

Озодлик бу суҳбатнинг бош қаҳрамонлари – сентябрь ойида Тошкентдан Истанбулга бориб¸ Ироқ ва Суриядаги жиҳодчи гуруҳлар сафига одам жўнатиш билан шуғулланаëтгани айтилган шахслар кимлиги ҳақида аниқ маълумотга эга эмас. Айни шундай¸ ҳозирча Ўзбекистонда ҳаëти босим остида қоган икки ëш йигитнинг ўзи билан ҳам бевосита суҳбатлашиш имконига эга бўлмади. Суҳбатдошга кўра¸ Тошкентга учиб келиши ҳамоно аэропортда махсус хизмат ходимлари томонидан сўроқ-жавоб қилинган бу йигитлар Туркияда гувоҳ бўлганлари ҳақида гапиришдан¸ ўз оиласи алоқадор бўлган шахсларни ошкор қилиш чўчимоқдалар.

Айни пайтда¸ Сурия ва Ироқдаги жиҳодий гуруҳларга қўшилишга турли сабаблар остида қарор қилганларнинг айнан Туркия ҳудуди орқали жиҳодчилар олдига ўтаëтгани ҳақида бир-биридан мустақил кўплаб манба маълумот бермоқда.

Бу маълумотга муносабат билдирган Исломий давлат сафидаги андижонлик жиҳодчи¸ ўзини Абу Усмон деб таништирган ўзбекистонлик Озодлик мухбири билан суҳбатда ўзбекистонликларни жиҳодчилар сафига қўшилишга ундаëтган асосий омил пул эканини қатъиян инкор этган эди.

Президент Каримов ва мамлакатдаги диний арбоблар ўзбекистонлик ëшларнинг Сурия ва Ироқдаги радикал исломий гуруҳлар сафига қўшилиб кетаëтгани хусусида ташвиш билдираëтганига қарамай¸ ҳозирча жиҳодчиларга қўшилган ўзбекистонликлар сонига оид ҳақиқий рақамлар маълум эмас.

Аксарияти Россиядан Туркияга¸ ундан эса¸ Сурия ва Ироққа кетаëтгани тахмин қилинаëтган ўзбек жиҳодчилари турли ҳисоб-китобга кўра¸ бир неча юздан бир неча мингга қадар бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG