Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:18

Кичик Ислом Каримов: Бувим бобомни Интернетдан узиб қўйган!


Ислом Каримов рафиқаси Татьяна Каримова билан 2014 йилнинг августида Хитой сафарида.
Ислом Каримов рафиқаси Татьяна Каримова билан 2014 йилнинг августида Хитой сафарида.

"Мен бутун бошли режимга қарши курашмоқдаман!"

ББС мухбири Наталья Антелава билан Лондонда ўтказилган видеосуҳбатда Ўзбекистон президенти набираси Ислом Каримов шундай иддаони илгари сурди.

Россиянинг РЕН ТВ телеканали¸ Британиянинг The Guardian нашрига интервью берган Ўзбекистон президентининг тўнғич набираси Ислом Каримов ўз онаси қисматига оид ҳикояни жамоатчиликка тарқатиш учун бу гал ББС минбаридан фойдаланди.

Оëғига шиппак кийган президентнинг эркатой қизи билан тушган бу сурати биринчи оила ичидаги Шекспирона ҳиссиëтлар юзага чиқмай туриб олинган. Сурат ББС расмий сайтига оид.
Оëғига шиппак кийган президентнинг эркатой қизи билан тушган бу сурати биринчи оила ичидаги Шекспирона ҳиссиëтлар юзага чиқмай туриб олинган. Сурат ББС расмий сайтига оид.

“Унинг (Гулнора Каримова – таҳр.) қулашининг асосий сабаби шуки, у қудратга эришмоқчи ёки шахсий манфаатларга эга бўлган бир гуруҳ шахсларга таҳдид сифатида кўрила бошлаганидир”¸ деган кичик Ислом Каримов онасининг саломатлиги ëмонлашганига қарамай ҳамон уй қамоғида қолаëтганини таъкидлаган.

Онаси бошига тушган бу кўргуликларни “Шекспир илҳомига лойиқ” воқеалар деб таърифлаган кичик Ислом Каримов¸ Гулнора Каримованинг айтгани-айтган¸ дегани-деган ўзбек маликасидан уй қамоғига солинган ожизага айлангани ортида бувиси Татъяна Каримова қўли борлигига ишорат қилган.

Бувим қўли билан бобом дунëдан узилган...

Гулнора бошига тушган савдолар Ислом Каримов Ўзбекистондаги ҳокимият тизгинларини йўқота бошлагани аломатими¸ деган мазмундаги саволга жавоб бера туриб кичик Ислом Каримов¸ ўзи гувоҳ бўлган бир воқеани ҳикоя қилади:

“Қудрат унинг қўлидан кетяптими-йўқлиги ҳақида бирон нарса айтишим қийин. Менимча, у нималар рўй бераётганлиги ҳақида аниқ маълумот олмаяпти. Бир куни у: "Мен интернетга уланмоқчиман, менга компютер керак, ўрганишим керак", - деб қолди. Мен унга ўргата бошладим. Ўша куни бувим мени бир четга чақириб: "Калланг ишлайдими, ҳамма нарсани ўқиб, билиб қолса нима қиламиз?" - деди. Кейинги куни келсам, интернет кабели компютердан узиб қўйилганлигини кўрдим. Бувим эса: "Қўй, шундай қолсин, интернет ишламаяпти дегин", - деб уқтирди”¸ деб иқтибос келтирилади кичик Ислом Каримов билан суҳбат асосида ББС ўзбек хизмати эълон қилган матнда.

Бу иддаога кўра¸ президент Ислом Каримов на ўз қизи Гулнора Каримова тушган асл вазият ва на Ўзбекистон ҳаëтига оид бошқа ҳақиқатлардан¸ ўз рафиқаси Татьяна Каримова "ташаббуси" билан бехабар қолмоқда.

Мен режимга қаршиман¸ бобожонимга эмас...

ББС мухбири билан қилинган суҳбат муддаоси кичик Ислом Каримовнинг яна бир бор бобосига қилган мурожаатидан аëн бўлган каби туюлади:

“Сиз бу дастурни кўрган вақтингиз атрофингиздаги ҳийлалар миқёсини тушуниб етасиз, деб ўйлайман. Сиз биласизки, биз ҳеч қачон сизга қарши иш тутмаймиз. Улар айтаётган ишларни ҳеч қачон қилмаслигимизни ҳам тушунарсиз. Умидим шуки, сиз аҳволни тузатасиз, бундай қилишга қурбингиз етади” дея мурожаат қилади Лондонда жойлашган ББС минбари орқали Ўзбекистон президентининг тўнғич набираси Ислом Каримов.

Кичик Каримов РЕН ТВ ва The Guardian нашрига берган суҳбати сўнгида ҳам бобосига худди шундай мурожаат қилган эди. Афтидан¸ Татьяна Каримова президент Ислом Каримовни нафақат Интернет¸ балки хориж ахборот воситаларини кўриш ва эшитиш имконидан ҳам узиб қўйган - ҳозирча бобо ўз набирасининг бундай зорланишларига бирор шаклда муносабат кўрсатгани Озодликка маълум эмас.

XS
SM
MD
LG