Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:53

OzodNazar: Афғонистон ўзбеклари вице президент Абдурашид Дўстумдан умидвор


Афғонистон вице президенти Абдурашид Дўстум.
Афғонистон вице президенти Абдурашид Дўстум.

Душанба куни Афғонистондаги ўзбекларнинг сиëсий йўлбошчиси, дея кўриладиган генерал Абдурашид Дўстум Афғонистон вице призиденти этиб тайинланди. Бу ва бошқа воқеалар хусусида OzodNazar дастурида фикр билдиргани афғонистонлик журналист Азизулло Оролни таклиф қилдик.

Афғонистон ўзбеклари генерал Абдурашид Дўстум вице-президент бўлганидан ҳурсандлигини изҳор қилмоқда.

Абдурашид Дўстумни ўз ўринбосари этиб тайинлаган Афғонистоннинг янги президенти Ашраф Ғани ўз тарбрикномасида икки оғиз ўзбекча дилоизҳор билдиргани ҳам ўзбекларнинг мамлакат ҳаётида алоҳида ўрни борлигига ишорат деб қабул қилинди.

Афғонистон тарихида илк бор демократик ҳокимият алмашинуви рўй бериб, биринчи марта вице президент лавозимини этник ўзбек мулозим эгаллаётганидан маҳаллий ўзбеклар умидвор бўлмоқда, дейди Ориёна телеканали бош директори Азизулло Орол.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:34 0:00
Бевосита линк

Бу йил 60га кирган Генерал Абдурашид Дўстум Афғонистоннинг асосан ўзбеклар яшовчи ва Ўзбекистон билан чегарадош шимолидаги энг қудратли сиёсатчилардан бири саналади.

Собиқ коммунист ва афғон ўзбеклари етакчиси саналган Абдурашид Дўстум узоқ йиллар толиб жангариларга қарши курашган.

Генерал Дўстумнинг кучлари халқаро коалиция кучларининг кўмаги билан 2001 йилда Афғонистонда толиблар режимини ағдаришда муҳим ўрин тутган.

XS
SM
MD
LG