Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:18

ЕТТБ: Ўзбекистон ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 13 фоизига тенг


Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистоннинг ташқи қарзи Республика ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг 13 фоизини ташкил этишини билдирди.

Банк маълумотига таяниб 12news.uz нашрининг билдиришича, Ўзбекистон ҳукуматининг хорижий қарзи мамлакат ялпи ички маҳсулотнинг 8,6 фоизига тенг.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми эса 56,5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.

Айни пайтда, ЕТТБ 2014 йилда Ўзбекистон ялпи ичқи маҳсулоти 7,5 фозга ўсиши ҳақида май ойида эълон қилган кўрсаткични ўзгаришсиз қолдирди.

ЕТТБга кўра, Марказий Осиёдаги бошқа давлатларнинг ташқи қарзлари қуйидагича:

Қозоғистоннинг ташқи қарзи ЯИМнинг 67 фоизига, Қирғизистонда 74, Тожикистонда 43,2 фоизга ва Туркманистонда ЯИМнинг 20,6 фоизга тенг.

Айни пайтда Қозоғистонда ялпи ички маҳсулоти ҳажми 220,3 миллиард АҚШ доллари, Қирғизистонда 7,1 миллиард, Тожикистонда 8,5 миллиард ва Туркманистонда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 40,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

XS
SM
MD
LG