Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:46

"Абу Сахий"да маҳсулот пластик карточкага қиммат нархда сотилмоқда


O‘zbekistonda plastik kartochkalarga olinadigan mahsulot 30%ga qimmatga sotilmoqda.
O‘zbekistonda plastik kartochkalarga olinadigan mahsulot 30%ga qimmatga sotilmoqda.

Озодликнинг ОзодМактубига мурожаат қилган тошкентлик Шохруҳхўжа Эргашев "Абу Сахий" бозорида пластик карточка билан савдо қилишни истаган мижозларга маҳсулотлар 35-40 фоиз қимматроққа сотилаётганини ҳақида ёзди:

Коллежни битириб, Химпромда икки йилдан ортиқ ишладим. Ойлигим 50%ми, 70%ми пластикка тушади. Икки йилдан буён пластик карточкамда 10 миллион сўм йиғилиб қолибди. Мен ўз уйим учун маиший жиҳоз олиш учун Абу Сахий бозорига бордим.

2 миллион сўмга газ плитаси сотиб олмоқчи эдим. Нархини сўрасам, "агар терминалдан тўласангиз 2 миллион 700 минг сўм, нақд бўлса 1 миллион 900 минг сўм қилиб берамиз. Пластикка бўлса 30% қўшиб берасиз, нақдга бўлса тушириб берамиз” дейишди.

Мен пластикка оламан деб борган эдим. “Artel” Ўзбекистондан чиқадику. Ўзбекистондан чиқаётган нарсага, Ўзбекистоннинг пулига яна 30% қўшиб беришимиз керак экан.

Эргашев Шоҳруххўжа билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:22 0:00
Бевосита линк

Коллежни битираётганимда тузган бизнес планимга банкдан кредит беришадиган бўлишди. Бориб “техника сотиб олсам бўладими?” деб суриштирган эдим. Перечислениега (пул ўтказиш-таҳр.) 30%, агар нақд бўлса тушириб берамиз дейишди.Ўша пайтда ҳам худди шундай бўлган эди. Ҳозир стандарт бўлиб қолган. Ҳамма ерда 30% устига қўшиб бериш керак экан.

"Биз у ердан оладиган нарсамизни долларга оламиз, доллар олиш учун нақд пул керак. Нақд пул қилиш учун банкдагилар нақд пул сўрайди", дея бизга шунақа баҳоналар қилишаяпти.

XS
SM
MD
LG