Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:48

Бош вазир болаларни пахтазорга яқинлаштирмасликни буюрди


5 сенябрь куни Қашқадарë вилоят ҳокимлиги ва Ички ишлар бошқармасида мажлис ўтказган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев¸ Озодлик манбалари йўллаган хабарга кўра¸ бу йилги терим мавсумида мактаблар¸ шунингдек лицей ва коллежларнинг 18 ëшга тўлмаган ўқувчиларни далага чиқарилмаслик ҳақида кескин буйруқ берган. Айни пайтда¸ премъер олий ўқув юртлари талабалари¸ қолаверса¸ давлат ва жамоатчилик ташкилоти ишчи-хизматчиларини ëппасига теримга жалб қилиш ҳақида нафақат Қашқадарë¸ балки бутун мамлакат миқëсида кўрсатма берган. Пойтахт Тошкент ва вилоятларда ушбу кўрсатма асосида пахта теримига оммавий сафарбарлик жараëни қизиб бормоқда.

Янгича (тескари) тақиқ

Бу ҳақда Бош вазирнинг Қаршида ўтказган йиғинларидан бирида қатнашган Озодлик манбаси хабар йўллади.

Озодлик манбаларига кўра¸ Бош вазир айни шу талабни бошқа вилоят раҳбарлари¸ қишлоқ хўжалик мутасаддилари ва бошқа расмийлар билан ўтказаëтган селектор йиғилишларида ҳам кескин тарзда ўртага қўймоқда.

5 сентябрь куни Озодликка қўнғироқ қилган Жиззах вилоятидаги касб-ҳунар коллежларидан бири ўқувчиси¸ шу кунларда ўқувчилардан пахта даласига яқин ҳам бормайман¸ деган мазмунда тилхат ëздирилаëтганини маълум қилди.

- Бизга бу йил пахтага умуман чиқмайман¸ далага яқинлашмайман¸ ўқишни қолдирмайман¸ пахтага борсам¸ маъмурий чора кўришингизга розиман¸ деган мазмунда “Кафолат хат”и ëзидириб олишди. Ота-онамизга ўқишдан кейин пахта теришда ëрдам бериш ҳам тақиқланди. Борсак¸ уларга ҳам чора кўрилар экан. Ўқишми ўқиш экан бу йил¸ дейди Жиззах коллежларидан бирининг 1-курсида ўқиëтган 16 яшар талаба.

Айни шундай¸ Озодликка маълум бўлишича¸ фермерлар ҳам 18 ëшга тўлмаган болаларни пахтага чиқариш оқибатлари “ëмон” бўлишидан огоҳлантирилмоқда.

Қуëш қаердан чиқди???

Йиллардан бери 2 миллиондан ошиқ 18 ëшга тўлмаган болани ойлаб мажбуран пахта тердириб келгани учун халқаро майдонда жиддий танқид ва бир триллион долларлик кийим-кечак саноати бойкотига учраган Ўзбекистон ҳукумати 2013 йилдан бошлаб бу муаммони бартараф этишнинг ўзига хос йўлини топди.

Халқаро ташкилотлар¸ хориж ҳукуматлари ва кенг жамоатчиликни Ўзбекистонда болалар меҳнати йўқлигига ишонтириш режасида Тошкент БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилоти(ХМТ) кузатувчиларининг 2013 йилги йиғим даврида мамлакатда мониторинг ўтказишига рухсат берди.

ХМТ билан Ўзбекистон учун фойдали бу ҳамкорлик 2014 йилда янада ривожланди ва Бош вазирнинг 18 ëшга тўлмаганларни пахтага яқинлаштирмаслик буйруғи ана шу жараëнга соя туширмаслик илинжида берилмоқда¸ деган фикрда Ўзбекистондаги болалар меҳнатига қарши йиллардан бери курашиб келаëтган фаол Умида Ниëзова:

- Ўзбекистон ҳукумати пахта териш юкини болалардан олиб¸ катталар елкасига қўймоқда. Охирги икки йил ичида шу тенденция яққол кузатилмоқда. Бу¸албатта¸ ташқи босим билан боғлиқ. Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекитонда офисини очаяпти. Бу йил бу ташкилот кузатувчилари пахта далаларида мониторинг ўтказмайди. Лекин Ўзбекистон ичкарисида халқаро ташкилотлар миссияси ишлаб тургандан кейин вазиятга оид маълумотни бекитиш жуда қийин бўлади¸ дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон - Германия форуми раҳбари Умида Ниëзова.

Ҳуқуқ фаолига кўра¸ Ўзбекистон ҳукуматини пахта мавсумида болалар меҳнатидан воз кечтиришга кўндириш мақсадида халқаро молия ташкилотлари бераëтган бир миллиарддан ошиқ пул ҳам Тошкент раҳбарларини болалар меҳнатидан воз кечишга мажбур қилмоқда.

Болаларни пахтага¸ катталарни пахтадан қўймаслик сиëсати

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги¸ унинг асосини ташкил этувчи пахтачиликни ислоҳ қилиш¸ модернизациялаш учун берилаëтган бир миллиард доллардан ортиқ маблағнинг қаерга сарфланаëтгани қоронғу бўлиб қолаëтган бир пайтда¸ “ўзбекча ислоҳот” пахтани болалар қўли билан теришни тўхтатиб¸ катталарни ëппасига пахтакорликка мажбурлаш шаклида намоëн бўлмоқда.

Озодликка тинимсиз келаëтган хабарларга қараганда¸ айни кунларда мамлакатдаги барча олий ўқув юртлари талаба ва ўқитувчилари¸ давлат бюджетидан маош олувчи ташкилот ва муассасаларга 10 сентябрдан бошлаб пахтага жўнашга ҳақида буйруқ берилган.

Бу оммавий сафарбарлик¸ Озодлик манбаларига кўра¸ Вазирлар маҳкамаси томонидан берилган оғзаки буйруқ асосида ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон конститутцияси ва қонунлари¸ хусусан¸ Меҳнат кодексининг 7-моддасида “Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади” деб ëзиб қўйилганига қарамай¸ талабалар ўқишдан ҳайдалиш¸ ишчи-ходимлар эса ишдан ҳайдалиш таҳдиди билан пахта теримига боришга мажбурланмоқда:

- Пахтага бормайман деганлар¸ сразу ариза ëзиб¸ кетинглар. Сизлар ишламасаларингиз¸ ишлайдиган кўп¸ дейишди. Қайси қонун¸ қайси фармон асосида пахтага кетишимиз керак¸ десак¸ ҳеч нима кўрсатишмайди. Афтидан юқоридан яна телефон бўлган ëки мажлисда топшириқ берилган¸ дейди Тошкент Тиббиëт академияси қошидаги кўп тармоқли касалхонанинг 15 сенябрдан Арнасойга пахтага жўнаш ҳақида буйруқ олган врачи Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистон ҳукумати ниҳоятда кучли халқаро босим остида болаларнинг сувтекин меҳнатидан қулларча фойдаланиш сиëсатидан чекинишга мажбур бўлди. Бу юк зиммасига тушаëтган Ўзбекистондаги 18 ëшдан катталар бу мажбурий меҳнат муаммоси ҳақида очиқ гапириб¸ ўз қонуний ҳақларини талаб қилишни бошламаса¸ улар пахта қули бўлиб қолаверадилар¸ дейди Умида Ниëзова:

- Миллионлаб катталар мажбурий меҳнат муаммоси ҳақида қанча тез овоз чиқариб гапира бошласа¸ вазият шунча тез ўзгаради. Халқаро ташкилотларнинг бу муаммони ечиши жуда қийин¸ қачонки бу ҳақда фақат улар гапирса. Ўзбекистон ичкарисидаги мажбурий меҳнатга мажбурланаëтганларнинг ўзи гапириши керак. Улар гапирса¸ Ўзбекистон қонунларига¸ Меҳнат кодексининг 7-моддасига таяниб туриб гапиришга ҳақли. Ҳар бир одам Ўзбекистон қонунларидан амалда фойдаланишга ҳаракат қилса¸ муаммо шунча тез ечилади¸ дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниëзова.

Ушбу чақириқ форумнинг яна катталар мажбурий меҳнати асосида териб олиши режаланган Пахта-2014 кампанияси муносабати билан эълон қилган баëнотдан ўрин олган.

Ўзбекистонда пахта кампанияси бошланаётгани муносабати билан Ўзбекистон - Германия Форумининг мурожаати:

"Яқин кунларда пахта йиғим-терими бошланади. Худди аввалги йилларда бўлгани каби ҳукумат қишлоқ хўжалигига умуман алоқаси йўқ кишиларни яна пахта теримига жўнатиши кутилмокда.

Мажбурий меҳнат – бу кишини бирор жазо қўллаш таҳдиди билан ҳар қандай ишни бажаришга мажбурлашдир. Мажбурий меҳнат Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 7-моддаси, Халқаро меҳнат ташкилотининг 29 ва 105-конвенциялари билан тақиқланган.

Бош вазирдан туман ҳокимигача бўлган амалдорлар ўқитувчиларни, тиббиёт ходимларини, талабаларни ва бошқа кишиларни пахта теришга мажбурлаб, Ўзбекистон қонунчилигини бузмоқда, кишилар фаровонлигига, уларнинг саломатлигига зарар етказмоқда ҳамда ўқувчилар ва талабаларнинг таълим сифати ёмонлашувига сабаб бўлмоқда.

Парадокс шундаки, қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш ваколатига эга бўлган милиция ва прокуратуранинг ўзи кишиларни ноқонуний эксплуатация қилишда иштирок этаётир.

Пропаганда қилинаётганидан фарқли ўлароқ, “Пахта – бу бизнинг миллий бойлигимиз (ЭМАС)”. Уни сотишдан олинадиган барча фойда бир тўда амалдорлар томонидан назорат қилинади. Пахта экспортидан келадиган даромаднинг қанчаси бюджетга тушиши, қанчаси уларнинг тубсиз чўнтакларини тўлдиришини фақат уларнинг ўзи билади. Пахта экспортидан жуда катта фойда оладиган бу кимсалар мавжуд тизимни ҳар қандай йўл билан сақлаб қолишдан манфаатдордир.

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 500 миллион доллардан ортиқ, Жаҳон банкидан 400 миллион доллар ва Европа Иттифоқидан 230 миллиондан доллардан кўпроқ маблағ олади. Бу маблағнинг барчаси, халқаро донорларнинг эҳтимолига кўра, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга сарфланиши керак. Ислоҳотлар эса ҳам пахта терувчиларни, ҳам фермерларни мажбурий меҳнатдан озод қилишга олиб келиши лозим.

Гарчи Ўзбекистон бу маблағларни мамнуният билан қабул қилса-да, раҳбарларимизда ҳақиқатда ҳам тизимни ўзгартириш учун сиёсий ирода бор-йўқлигини билмаймиз.

Бизда қонунсизликка қарши курашишнинг биргина усули бор. Бу ошкораликдир. Биз вазиятни ҳозир ўзгартира олмаслигимиз мумкин, аммо ҳеч бўлмаганда аслида нима бўлаётганини айта оламиз.

Ташкилотимиз, Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-германия форуми, жорий пахта мавсумида катталар ва болалар мажбурий меҳнатини мониторинг қилади. Шунинг учун биз сиздан ҳаққоний хабарларни йиғишда ёрдам сўраймиз.

Агар Сиз ёки Сизнинг яқинларингиз пахта теримига мажбурланса ёки Сизни пахтага бормаслик учун пул тўлашга мажбурлашса, илтимос, ўзингизда мавжуд маълумотни бизга электрон почта орқали юборинг юборинг. Манзилимиз: NoForcedLabor@gmail.com "

Ўзбек-Германия форуми мурожаати матни шу ерда тугади.

Болалар меҳнати¸ хусусан¸ катталарни таҳдид билан мажбуран пахтгага юбориш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни Озодликка шарҳ ëзиш¸ Skypeдаги OzodlikOnline, OzodOvoz, OzodSkype манзилларига қўнғироқ қилиш¸ шунингдек WhatsAppдаги +420 724 971 539 рақамига хабар ва суратлар йўллашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG