Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:29

Президент Каримов ИИВнинг бир неча мулозими унвонини оширди


ЎР ИИ вазири генерал-лейтенант Адҳам Аҳмадбоев.
ЎР ИИ вазири генерал-лейтенант Адҳам Аҳмадбоев.

Ўзбекистон президентининг 22 август кунги фармонига мувофиқ Ички ишлар вазири генерал-майор Адҳам Аҳмадбоевга “генерал-лейтенант” унвони берилди.

Айни фармонга мувофиқ Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи полковник Мирсамад Одилов “генерал-майор” унвони билан тақдирланди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Аҳмадбоев ва Одиловнинг унвонлари мамлакатда тинчлик ва осойишталикни ҳимоя қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, қонунчилик ва тартибни мустаҳкамлаш йўлидаги фидокорона хизматлари учун оширилган.

Адҳам Аҳмадбоев 2013 йил декабрь ойида Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбовнинг ўрнига вазир этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG