Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:24

Эдуард Шеварднадзе: Мен қон тўкмасдан истеъфога кетдим


Эдуард Шеварднадзе
Эдуард Шеварднадзе

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов собиқ Совет Иттифоқидаги сиëсий арбоблар ичида марҳум Эдуард Шеварднадзени алоҳида эҳтиром қилгани айтилади. Айтилишича, Ислом Каримовнинг 1989 йилнинг 23 июнида Ўзбекистон раҳбарлигига тайинланишида Шеварднадзе муҳим роль ўйнаган.

Грузиянинг собиқ президенти Эдуард Шеварднадзе 7 июль куни вафот этди. Шеварднадзе узоқ давом этган хасталикдан кейин Тбилисидаги уйида 86 ёшида оламдан кўз юмди.

Шеварднадзе 1985 йилда собиқ Совет Иттифоқининг янги етакчиси Михаил Горбачёв томонидан ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган эди. У собиқ СССР билан Ғарб ўртасидаги илиқлашув пайтида бу лавозимда фаолият юритди ва Совуқ Урушнинг тугатилишида бевосита иштирок этган шахслардан биридир.

Шеварднадзе Шарқий Европадаги социалистик лагерга кирган мамлакатларда кўтарилган исёнларни куч билан бостирмаслик тарафдори бўлгани билан ҳам тарихда қолган.

1992 йилда у Грузияда собиқ президент Звиад Гамсахурдия ҳокимиятдан четлатилиши ортидан мамлакат раҳбарлигига келди. 1995 йилда ўтказилган президент сайловида Шеварднадзе ғалаба қозонади. 2000 йилда у яна президентликка қайта сайланади. Шеварднадзе 2003 йилдаги Атиргул инқилоби натижасида истеъфога кетади.

Каримов Шеверднадзега алоҳида эҳтиром билан қараган

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов собиқ Совет Иттифоқидаги сиëсий арбоблар ичида марҳум Эдуард Шеварнадзени алоҳида эҳтиром қилгани айтилади.

Совет Иттифоқи миллатлар кенгашининг собиқ раиси Рафиқ Нишонов, ўтган ойда Озодликка берган интервьюсида, Ислом Каримовнинг 1989 йилнинг 23 июнида Ўзбекистон раҳбарлигига номзоди қўйилганида кўпчилик қарши бўлганини айтади. Нишоновга кўра, СССР раҳбари Михаил Горбачев Каримовнинг раҳбар бўлиши масаласини кечиктирмоқчи ҳам бўлган.

Бу зиддиятли дамда, ўша пайтда Қашқадарë вилоят партия қўмитасини бошқарган, СССР халқ депутати бўлган Ислом Каримов номзодини ўшандаги СССР Ташқи ишлар вазири Эдуард Шеварднадзе қўллаб-қувватлаган эди, дея эслайди Нишонов.

Грузия собиқ президенти Шеварднадзе 86 ëшида вафот этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:46 0:00

Эдуард Шеварднадзе 2009 йилда Озодликка берган суҳбатида 80-йилалр охирида Каримовнинг ўз халқига ўт очгани борасида таассуф қилса ҳам, ўз танловининг тўғри бўлганига ишонишини айтган эди.

- Мен ўшанда ҳам, ҳозир ҳам бу энг тўғри танлов бўлган эди, деб ҳисоблайман. Мен ўша пайтда Каримов билан бир неча марта учрашганман. Ўзбекистонда ҳам бўлганман. Орамизда дўстона муносабатлар бор эди¸- дея эслаган эди марҳум.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Шеварднадзе Каримов номзодига қаршилар ҳам бўлганини эслаб бундай деган эди.

- Шундай онлар бўлдики¸ унинг номзодига эътироз билдирганлар ҳам топилди. Аммо ўшандаги умум кайфият Каримов фойдасига ишлади¸ деган эди Эдуард Шеварднадзе.

Кекса гуржи сабоғи

20 йил бир мамлакатни бошқариш учун кўпми ë озми? Бу саволни Каримовга оқ фотиҳа берган Шеварднадзе ҳаëт пайтида берган эдик.

- Бу ҳам кўп, ҳам оз. Агар раҳбар ўз халқи ишончини оқласа¸ 20 йил ҳам¸ 50 йил ҳам лавозимда ўтириши мумкин¸ дегани Эдуард Шеварднадзе.

2005 йил Андижонда минглаб тинч аҳоли намойишга чиққанида¸ Каримовнинг уларни отишга буюруқ бергани оқибатида юзлаб ўзбекистонлик нобуд бўлди.

Мана сизга қарши Тифлис майдонига ўн минглаб одам чиқди. Сиз уларга қараб ўқ узишни буюрмадингиз. Хўш¸ ким доно? Халққа ўқ отмагани учун лавозимидан айрилган Сизми, ë ўқ отилгани боис курсисига маҳкамроқ ўрнашган Каримовми¸ дея савол бердик Шеварднадзега.

- Мен ë қон тўкишим лозим эди¸ ë истеъфога кетишим. Мен қон тўкилмасин¸ дея иккинчи йўлни танладим. Истеъфога кетдим. Ҳануз истеъфодаман. Каримов биринчи йўлни танлади. Аммо бунга аввало ўзбек халқи¸ қолаверса¸ тарих ўз баҳосини берсин¸- деб жавоб берган эди Эдуард Шеварднадзе.

Грузиянинг собиқ президенти Эдуард Шеварднадзе узоқ давом этган хасталикдан кейин душанба куни Тбилисидаги уйида 86 ёшида оламдан кўз юмди.

Шеварднадзе билан СССР Олий кенгашида бирга ишлаган СССР Олий кенгашининг собиқ депутати Пўлат Охуновнинг хотираларини мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:30 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG