Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:36

Ўзбекистонликлар америкаликлардан 13% эркинроқ...


Америкадаги Gallup жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази эълон қилган сўнгги ҳисоботга кўра, ўзбекистонликларнинг 92 фоизи ўз мамлакатида эркинлик даражасидан қониқиш билдирган ва бу масалада Ўзбекистон Бирлашган Араб амирликлари, Австрия, Нидерландия каби давлатлар қаторидан жой олган. Айни пайтда америкаликларнинг 79 фоизигина ўз мамлакатидаги эркинлик даражасидан рози эканлигини билдирган.

Gallup эълон қилган ва юмшоқроқ айтганда бироз кутилмаган бу маълумот юзасидан Ўзбекистон радиосида қарийб 20 йил мухбирлик ва муҳаррирлик қилган Назрулло Охунжоновдан унинг бугунги OzodNazarида фикр сўрадик.

Назрулло билан суҳбатда сўнгги икки ҳафтанинг ҳам долзарб, ҳам “ширин” масаласи – шакар тақчиллиги масаласини ҳам четлаб ўтолмадик.

Ахир, хабарларга қараганда, кейинги бир-икки кунда шакар янада қимматлаган...

XS
SM
MD
LG