Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:43

Ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаров оламдан ўтди


Абдурасул Худойназаров.
Абдурасул Худойназаров.

26 июнь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли, 58 ёшли Абдурасул Худойназаров оламдан ўтди. Бу ҳақда Озодлик мухбирига ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Гулчеҳра Туронова маълум қилди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 30 май куни жигар саратони, ўткир ўпка сили ва аденома хасталигининг сўнгги босқичи туфайли Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Тошкентдаги 64/18-сонли муассасасидан озод қилинган Худойназаров атиги 25 кун яшаган.

“Бу давр ичида бормаган шифохонамиз, кўрсатмаган дўхтиримиз қолмади. Қамоқдан бутунлай ҳолдан тойиб қайтган эканлар. Охирги ҳафтада тўшакка михланиб, 26 июнь куни эрталабки 8 ларда жони узилди”, деди Гулчеҳра Туронова.

Абдурасул Худойназаров истиқомат қилган маҳалла фуқаролар йиғини мулозимларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси 26 июнь куни тушдан сўнг тупроққа берилади.

Эслатиб ўтамиз, Абдурасул Худойназаров жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 227-модда (Ҳужжатларни сохталаштириш) айблари билан 2006 йилнинг 26 июнида ҳибсга олинган ва 12.01.2006 йилда 9,6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Жазони ўташ даврида ҳуқуқ ҳимоячисига қўлланилган қийноқлар натижасида у ўз жонига қасд қилган ва бахтли тасодиф туфайлигина омон қолган. Унга нисбатан амнистия актлари бирор марта ҳам қўлланилмаган, унинг ўлими муқаррарлиги аён бўлгач, ҳукумат уни қамоқдан озод қилган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:32 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG