Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:51

Калугада ўзбекистонлик новвой ўлдирилди


Калуга вилоятида маҳаллий миллатчилар томонидан калтакланган новвой Акмал ҳозирда касалхонада қолмоқда.
Калуга вилоятида маҳаллий миллатчилар томонидан калтакланган новвой Акмал ҳозирда касалхонада қолмоқда.

Россиянинг Калуга вилоятида маст ўспиринлар ўзбек муҳожирини уриб ўлдирди, яна иккитасига оғир тан жароҳати етказди. Маҳаллий масжид жамоаси нонвойхонада ўлдирилган муҳожир оиласига ёрдам пули йиғмоқда.


Россиянинг Калуга вилоятида маст ўспиринлар ўзбек муҳожирини уриб ўлдирди, яна иккитасига оғир тан жароҳати етказди. Маҳаллий масжид жамоаси нонвойхонада ўлдирилган муҳожир оиласига ёрдам пули йиғмоқда.



31 май куни Калуга вилоятининг Балабаново шаҳрида 17-20 ёшда бўлган бир гуруҳ маҳаллий йигит-қизлар томонидан калтакланган 43 яшар ўзбекистонлик муҳожир нобуд бўлди, яна икки киши оғир жароҳатланди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Калуга вилояти бўйича бошқармаси расмий вакиласи Лилия Мошкова Озодлик билан суҳбатда 10 нафар маҳаллий ўспирин ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётганини маълум қилди:

- Уларнинг шахси аниқланди. Етти нафар йигит ва учта қиз бирининг дачасида 18 ёшга тўлганини нишонлаган. Роса ичишган, кейин дачадан чиқиб сайрга боришган. Шу атрофдаги дам олиш уйи ёнида улар ароқ ичишни давом эттирган. Шу ерда нонвойхонада ишлаëтган иккита ўзбекистонликка улар тегажоғлик қилган, сигарет сўраган, арзимаган нарсага жанжал кўтарган. Жабрланганлар нонвойхона эгасини чақиртирган, у эса хотини, иккита боласи билан келган ва улар нега жанжал бошлаётгани сабабларини аниқлашга уринган. Натижада, нонвойхонанинг уч нафар ходими бу ёшлар томонидан калтакланган. Оммавий ахборот воситаларида «икки тарафлама муштлашув» бўлди деган гап тарқатилаётгани ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки рус болалар сони 10 дан ошиб кетган, деди ҳодиса тафсилотларини Озодликка гапириб берган Лилия Мошкова.
Новвой Абдулло ўлдирилган жой
Новвой Абдулло ўлдирилган жой
Ёшлар гуруҳидан маст ҳолда бўлган 17 ёшли рус йигит ўзбекистонлик новвой йигитнинг бошига таёқ билан урган. Тергов қўмитаси расмийси¸ терговчилар муштлашувда иштирок этганганлар шахсини аниқлашни давом этаётгани, қотиллик моддаси асосида жиноий иш очилганини маълум қилди:

- Жабрланганлардан биттаси ҳодиса жойида ўлди, яна иккитаси шифохонага олиб кетилди. 17 ёшли айбланувчининг қоши ёрилган экан. Ҳозирча жанжални бошлаганлардан биттасигина ҳибсга олинди, қолганлар тилхат асосида қўйиб юборилди. Тергов давом этаяпти, деди Калуга вилояти бўйича Тергов қўмитаси ходими Лилия Мошкова.

Айни пайтда, қотилликдан хабар топган Россия Мусулмонлар диний бошқармаси ҳодисага ўз муносабатини билдириб, марҳум йигит оила- аъзоларига ўз ҳамдардлигини изҳор қилди.

Малоярославец шаҳри мусулмонлар жамоаси имоми Ринат Баткаев Озодлик билан суҳбатда ўлдирилган ва жароҳат олган ўзбеклар муҳожирларининг маҳаллий масжидга қатновчи диндорлардан эканини билдирди:

- Мен бу хабарни эшитиб қолдим, кейин менга қўнғироқ қилишди. Жанжалда меҳнат муҳожирлари жабрлангани аниқланганидан кейин улар бизнинг жамоамиз аъзолари эканини билдик. Жароҳат олганлардан биринг рафиқасига қўнғироқ қилдим ва биродарларимиз олдига йўлга чиқдим. Шифохонага тушган Акмал исмли нонвойимиз ва унинг жияни, нобуд бўлган эса ўзбекистонлик Абдуллоҳ исмли укамиз экан. 16-18 ёшли руслар нонвойхонага бостириб кирганда, ишчилар жанжалдан қочиб, цех ичкарисига яширинган ва пекарни эгасини чақиртирган. Етиб келган Акмалбек уларни тинчлантиришга уриниб кўрган, аммо юзига зарба еган ва етти киши томонидан калтакланган. Уни ҳимоясига нонвойхона ишчилари ва унинг хотини чиққан. Яна бир ишчи – Ўзбекистондан икки ҳафтагина олдин ишлашга келган 1971 йилда туғилган Абдуллоҳ биродаримиз бошига тўрт маротаба таёқ билан уриб ўлдиришибди. Қочиб кетаётган маҳаллийлар бири-бирига «Бу чуркаларни урганимизни кўрдингми?! Уларни ҳаммасини йўқотиш керак!», деб чиқиб кетган, деди жабрланганлар билан суҳбатлашган имом Ринат Баткаев.
​Шундан кейин жароҳатланганлар машинада шифохонага олиб борилган. 42 ёшли Абдуллоҳ машинада жон таслим қилган. Имом Баткаев ҳозирда калтакланган Акмалбек реанимацияда ётгани, исми айтилмаётган яна бир ишчи муҳожирнинг аҳволи бирмунча яхшиланганини билдирди.

Айтилишича¸ полиция ўша куниёқ жанжал иштирокчиларини ҳибсга олган. Имом Баткаевга кўра¸ ўлдирилган Абдуллоҳнинг Ўзбекистонда онаси, аёли ва икки нафар фарзанди қолган.

Ҳозирда Малоярославец мусулмонлар жамоаси ўспиринлар томонидан калтаклаб ўлдирилган ўзбекистонлик Абдуллоҳ оиласига ёрдам маблағини йиғишни давом этмоқда.

Кўмак бериш истагида бўлганлар имом Ринат Баткаевнинг шахсан ўзига мурожаат қилишлари мумкин:

+7 (926) 372-31-21, batkaev@mail.ru.
XS
SM
MD
LG