Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:22

Мурманскда Ўзбекистон қидирувга берган бухоролик икки намозхон ушланди


Россия шимолидаги Мурманск шаҳрида Ўзбекистон халқаро қидирувга берган икки бухоролик диндор ҳибс этилди. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бу шахсларни бир вақтнинг ўзида ҳам “Мусулмонлар биродарлиги”, ҳам “Ваҳҳобийлик” диний-экстремистик оқими ғояларини тарғиб этганликда айбламоқда. Мурманскда кўп йиллардан буён яшаётган ўзбекистонлик йигитларни шаҳар мусулмонлари жамоаси ҳимоясига олди.


Россия Ички ишлар вазирлигининг Мурманск вилояти бўйича Экстремизмга қарши кураш маркази ходимлари 21 май куни шаҳарда “халқаро террорчилик ташкилоти” аъзолари сифатида Ўзбекистон қидирувга берган икки ўзбек - бири 1979 йил, яна бири 1984 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олди.

“Мазкур фуқаролар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244.2 моддаси (диний- экстремистик¸ айримачилик¸ фундаменталистик ëки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш¸ уларга раҳбарлик қилиш¸ уларда иштирок этиш) асосида Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро қидирувда бўлган”, дейилади мазкур модда асосида Ўзбекистонда гумонланувчилар 15 йилга қамоққа маҳкум этилиши мумкинлиги айтилган полиция бошқармаси расмий сайтида.

Полициячилар бу шахслар Бухоро вилояти бўйича МХХ тергов бошқармаси томонидан қидирувга берилганини маълум қилди.

Мурманск полицияси “ўта хавфли бўлган” мазкур шахсларнинг қўлга олиниши акс этган видеони ҳам расмий хабарига илова қилди.
Мурманскда Ўзбекистон сўрови билан бухоролик икки диндор ҳибсга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00
(Видео Озодликка Россия Ички ишлар вазирлигининг Мурманск вилояти бўйича бошқармаси томонидан тақдим этилди)

Озодлик боғланган Мурманск мусулмонлари жамоаси бу ҳодисани тасдиқлаб, қўлга олинган бухороликлар оддий намозхонлар экани ва жиноий гуруҳ тузишда қўйилаётган айбловларга ишонмаслигини билдирди.

Мурманск шаҳри имом-хатиби, асли фаластинлик Висам Али Бардвил ҳибсга олинган ўзбекистонликлар ҳақида баъзи маълумотларни берди.

- Бу икковлонни шаҳримизда жуда кўпчилик яхши танийди, улар масжидимиз аъзолари. Улар ҳақиқий диндор, бирорта бошқа ташкилотга аъзо эмас. Жаҳонгир мусулмонлар жамоаси раиси муовини, иккинчиси Фазлиддин. Жаҳонгир жамоамиз фаоли, шу ерда масжид қурилишига катта ҳисса қўшган шахс, у ўзининг беминнат ёрдамию эҳсонлари билан танилган. У ҳеч қандай бошқа сиёсий мақсадларга эга бўлмаган, - дейди ҳибс этилганлар учун кафилликка тайёр эканини айтган Карелия Республикасининг Экстремизм ва терроризмга қарши кураш қўмитаси аъзоси, Мурманск шаҳри имом-хатиби Висам Али Бардвил.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:15 0:00
Бевосита линк

Бу имом Жаҳонгир 15 йилдан буён Мурманскда яшаб келаётгани, икки нафар кичкина фарзанди борлиги, шаҳарда унинг онаси, акалари ва бошқа яқинлари ҳам яшашини айтади. Ҳибс этилган иккинчи ўзбекистонлик Мурманск шаҳрида киракашлик қилиб кун кечириб юргани маълум.

Висам ҳазрат бухоролик йигитларга қўйилаётган айбловлар бундан ярим йил олдин Бухорода ҳибсга олинган ва кейинроқ қамалган иккита Мурманск мусулмонлар жамоаси вакили “иқрорномаси” асосида тузилгани тўғрисида маълумотга эга эканини айтди.

У 2013 йилнинг октябр ойида Мурманскда ишлаб уйига борган ва эндигина уйланган Жавлон Маъмуров ва кейинроқ қўлга олинган Эркин исмли шофёр йигит Мурманскда яшаб меҳнат қилаётган бошқа бухоролик мусулмонларга туҳмат қилишга мажбур этилган, дейди.

Имом-хатиб бухоролик йигитларнинг ҳибс этилиши уларни яхши таниган шаҳар маъмурияти ва полиция бошқармаси раҳбарларини таажубга келтирганини қўшимча қилди.

Айни пайтда, Жаҳонгир ва Фазлиддинлар иши билан шуғулланишни бошлаган “Ёрдам” ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев сўнгги пайтларда Россиянинг турли минтақаларида қидирувда бўлганлар сони кескин кўпайгани ва уларнинг аксари Бухоро вилоятидан эканига эътиборимизни қаратди.

- Бу биринчи ҳолат эмас, бундай ҳолатлар жуда кўп. Улар ҳозир ҳибсхонада. Умуман, охирги пайтларда айнан бухороликларга қарши сохталаштирилган айбловлар ва Россия ҳудудида ҳибсга олинаётганлар сони кўпайиб кетяпти. Мана, гўёки бухороликлар катта экстремистик жиноий гуруҳ тузган, деган фикрни Россия ҳукуматига етказмоқчи ва репрессив машиналарни тезлаштириб юбормоқчи. Яқинда Бухорода ҳарбий машқлар бўлганда халққа ҳеч қандай информация бермаган. Биз Жаҳонгир ва Фазлиддинни қонуний йўллар билан Ўзбекистон ҳукуматига бермасликни талаб қиламиз ва бунга эришамиз, - деди Баҳром Ҳамроев.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:50 0:00
Бевосита линк

Озодлик Мурманскда экстрадиция сўрови остида қолаётган бухоролик намозхонлар ва Мурманск мусулмонлар жамоаси билан боғлиқ вазиятни кузатиб, хабар бериб боради.
XS
SM
MD
LG