Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:31

Волгоградда чақалоғини 400 минг рублга сотишга уринган ўзбекистонликлар қўлга олинди


РФ Тергов қўмитасининг Волгоград бошқармаси Ўзбекистон фуқароси бўлган 28 яшар аёл ва у билан бирга яшайдиган 21 ёшли шахсга нисбатан жиноий иш очди.

Улар янги туғилган чақалоғини сотганликда гумон қилинмоқда.

20 май куни эълон қилинган тергов маълумотларига кўра, апрель ойида улар моддий аҳволи оғир бўлгани сабабли туғилажак чақалоғини сотишга қарор қилган.

Мақсадини амалга ошириш учун 500 минг рублга чақалоқ сотилиши ҳақида Интернетга эълон қўйишган.

2014 йил 19 май куни дунёга келган қиз чақалоқни туғруқхонада “харидор”га 400 минг рублга ($11500) сотаётган пайтда улар қўлга олинган.

Ҳозир воқеа тафсилотлари бўйича тергов-суриштирув давом этмоқда.

Ўтган ой Москва вилояти полицияси ўзбекистонлик эр-хотинни 18 ойлик ўғли ва янги туғилган қиз чақалоғини бир миллион рублга ($28900) сотишга уринган пайтда қўлга олган эди.

Февраль ойида Санкт-Петербург шаҳрида ўзбек аёли чақалоғини 80 минг рублга ($2300) сотишга уринган пайтда ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG