Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:50

Жиззахда камида 6 чақалоқни сотган тиббиёт ходими қамалди


Хабарларга кўра, ота-онаси рад қилиган чақалоқлар сотилган.
Хабарларга кўра, ота-онаси рад қилиган чақалоқлар сотилган.

Жиззахда вилоятида камида 12 шифокор қамоққа ҳукм қилинди. Вилоят ва Пахтакор тумани туғруқхоналарида ишлаган врач ва ҳамширалар чақлоқларни сотганликда айбдор, деб топилган. Озодлик манбалари ҳукм ўтган ойда чиққанини айтмоқда. Расмийлар бу хусусда тафсилотларни очиқламаётир. Лекин Озодликка маълум бўлишича, узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинган тиббиёт ходимлари бир неча йил давомида камида олти нафар чақалоқни сотганликда айбдор, деб топилган.



Жиззахдаги Озодлик манбаларининг айтишича, шифокорлар устидан суд ҳукми ўтган ойда чиққан. Жиззахдан WhatsApp орқали келган хабарда вилоят туғруқхонасида ишлаган 12 шифокор, жумладан врач ва ҳамширалар “чақалоқ сотганликда айбдор, деб топилган ва кўп йиллик қамоқ жазосига тортилди”, дейилади.

Лекин Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идораларидаги Озодлик манбасининг айтишича, бу иш билан судга тортилган шифокорлар сони бундан кўпроқ бўлган. Манбамиз, судланганларга айнан неча йилдан қамоқ берилганини аниқлаштира олмаслигини билдирди.

Озодликка маълум бўлишича, мазкур иш бўийча нафақат Жиззах вилояти туғруқхонаси ходимлари, балки вилоятнинг Пахтакор тумани туғруқхонасида ишлаган врач ҳам тортилган.

Маълум бўлишича, судланувчилар устидан жиноят иши ўтган йилнинг октябрида очилган. Ўшанда, аввал вилоят туғруқхонасининг ҳамшираси ота-онаси томонидан рад қилинган чақалоқни 1 миллион сўм эвазига ёш оилага бериб юборганлик гумони билан ҳибсга олинган.

Тергов давомида, ҳамшира айбини бўйнига олган ва бу ишда бошқа тиббиёт ходимлари ҳам иштирок этгани тўғрисида кўрсатма берган. Шундан кейин ҳибсга олинган врач ва ҳамшираларнинг аксарига Ўзбекистон жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам свдоси) бўйича айблов қўйилган.

Тасдиқламаган хабарларга кўра, терговчилар шифокорларни чақалоқлар органларини трансплантация учун сотганликда ҳам гумон қилган. Лекин мазкур айблов суд тергови давомида тасдиғини топганми, йўқми ноаниқ қолмоқда.

Озодликка маълум бўлишича, судланувчилар бир неча йил давомида камида олти чақалоқни сотганликда айбдор, деб топилган.

Ўзбекистонда шифокорлар чақалоқ сотганлика айбланиб, қамалиши аввал ҳам кузатилган. Ўтган йилнинг февралида Самарқанд вилоятида ҳам чақалоқ сотганликда айбланган икки шифокор беш йилданга озодликдан маҳрум этилган эди.

Бу шифокорлар ота-онаси рад қилган чақалоқларни 1.500 АҚШ долларига сотишга уринаётган пайтда қўлга олингани хабар қилинган эди.

2011 йилда Тошкентдаги туғруқхоналарда ишлаган шифокор ва ҳамширалардан иборат 12 кишилик жиноий гуруҳ судланган ва улардан 6 нафари узоқ муддатларга қамоққа ҳукм қилинган эди.

Бу жиноий гуруҳнинг 70та гўдакни сотгани ва болалардан 4 нафари хорижга сотилгани исботлангани расман хабар қилинган эди. Бу жиноий гуруҳ ҳам чақалоқларни 3.000 АҚШ долларигача нархда пуллагани аниқланган эди.

Ўтган ҳафта эса, “Адолат кўзгуси” газетаси Сирдарёда фоҳишалик билан шуғулланган аёллар, танафурушлик фаолияти давомида орттирган икки чақалоғини сотганликда айбланиб, 4,5 йилданга қамоққа ҳукм қилинганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG