Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:39

Лўли йигит: Паспорт олсам¸ Россияга кетаман


3-4 йилдан бери лўлилар тиланчилик ўрнига тадбиркорликни танлашган. Шаҳардаги пластик буюмлар ва чиқинди қоғозларни йиғиб-териб¸ махсус қабул қиладиган пунктларга топшириб¸ оғирлигига қараб ҳақини олишади.

Анчадан бери бир килограмм макулатура учун 400 сўм¸ пластик буюмларга эса 600 сўмдан пул олаëтган лўли болаларнинг кайфияти тушкун.

Сабабини сўрасам, ҳозирги кунда пластмасса буюмларга 300 сўм бераëтган экан.

"Ҳамма пунктларда шунақа нарх¸ сабабини билмаймиз. Энди бу ерларда юришнинг фойдаси йўқ. Ҳали паспорт олиш ёшига етмадим. Паспорт олишим билан Россияга кетаман"¸ дейди ëш лўли йигит.






XS
SM
MD
LG