Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:52

Қарзини тўлашни истамаган собиқ милиционер уйида газчи калтакланди


Навоий вилояти Кармана туманида собиқ милиция ходимининг хотини уйига газ ҳисоблагични текшириш учун келган туман газ идораси назоратчисини калтаклади. Калтакланган аëлнинг ўзи бу ҳақда Озодликка мурожаат қилди.

Кармана тумани газ идораси назоратчиси Тўхтагул Турдиева 22 февраль куни тумандаги собиқ милиция ходими уйига газ ҳисоблагични текшириш учун борганида¸ уй ҳаммомидаги котёл газ тизимига қайдсиз, ноқонуний уланганини аниқлаган. Бу сир фош бўлиши ортидан¸ Турдиева иддаосича¸ уй бекаси ўзини калтаклашга ўтган:

- Вазифамиз газ ҳисоблагичларнинг нотўғри уланишига йўл қўймаслик. 22 февралw куни ёрдамчим билан бирга Мирсаид Баҳромов маҳалласига текшириш учун чиққан эдик. Сибиқ ички ишлар ходиминиng уйига бордик, нотўғри уланишлар борлиги, табиий газдан 400 минг сўм қарздорлиги борлигини аниқлаганимиздан сўнг, бу юзадан далолатнома тузмоқчи бўлганимизда оила бекаси мени ура кетди. Менга нисбатан тан жароҳати етказди. Палтоларимни йиртиб ташлади. Зўрға чиқиб қочдик. Ҳозир Кармана тумани касалхонасининг травматалогия бўлимида ётибман, дейди Турдиева.

Озодлик мухбири газга ноқонуний уланиш ҳолати қайд этилгач¸ газчини калтаклаганликда айбланаëтган хонадон вакилларидан изоҳ сўрашга уринди, лекин улар билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Карманалик газ назоратчиси Турдиева бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан туман Ички ишлар бўлимига шикоят аризаси киритганини айтди:

- Бу оиланинг шароити жуда яхши. Бутун маҳаллага ҳомийлик қилишга қурби етадиган оила. Данғиллама уй, бу оилага ҳеч нарса кам эмас, лекин 400 минг қарзи бор ҳам ҳужжатсиз давлатни газидан фойдаланиб ўтирибди, дейди карманалик газ назоратчиси Турдиева.

Кармана тумани Ички ишлар бўлими ходимларидан бири мазкур воқеа юзасидан шикоят қибул қилинганини тасдиқлади.

- Ҳозир бу иш билан прокуратура шуғулланаяпти. Экспертиза натижаларини кутаяпмиз. Ҳозир бу бўйича ҳеч нарса айта олмайман, деди Кармана туман Ички ишлар бўлимининг Озодлик мухбири боғланган ходими.

Кармана туман газ бўлими ходими Дилшод Ҳамроев ўз ҳудудида газ ва светга ноқонуний уланиш ҳолатлари кўп учраши¸ лекин газчиларнинг калтакланиш ҳолатлари қайд этилмаганини айтади:

- Айрим хонадонлар бор, улар тўловдан қочиш учун яширинча котёлини газга ноқонуний, қайд этмасдан улаб қўяди. Назоратчиларимизнинг вазифаси шунақа ҳолатларни аниқлаш. Билишимизча, жанжал чиққан хонадонда аввал ҳам назоратчиларимиз келиб, уларни ноқонуний уланиш борлиги ҳақида огоҳлантириб кетишган, лекин улар газдан ноқонуний фойдаланишда давом этаверганлар. Ҳозир бу юзадан Ички ишлар бўлимига аризани топширганмиз, деди Ҳамроев.

Кейинги йиллар давомида газ ва электр тақчиллиги инқироз ҳолатига етган Ўзбекистонда¸ газ ва электрдан қарздорларнинг асосий қисмини давлат амалдорлари ташкил этиши айтилади:

- Масалан, туманимиздаги маҳаллалардан бирининг раҳбарини ҳам газдан қарзи бор, уйида ноқонуний уланишлар бор эди. Уни газини сварка билан ўчириб келишга мажбур бўлган эдик. Ўшанда у мени эркак киши оғзига олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган эди, дейди Турдиева.

Ўзбекистон қонунчилигида электр ва иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган шахслар учун асосан маъмурий жавобгарликни назарда тутган ва энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима тўлашдан то олти ойлик қамоққача бўлган жазо белгиланган.
XS
SM
MD
LG