Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:40

Волгоградда иш ташлаган ўзбеклар ҳақи берилмайдиган бўлди


Волгограддани ўзбек меҳнат муҳожирлари
Волгограддани ўзбек меҳнат муҳожирлари

Волгограднинг “Сади Придонья” ("Сады Придонья") ширкатида маош берилмагани сабабли 160 нафарга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири иш ташлаши юзасидан маҳаллий прокуратура ва Меҳнат вазирлиги инспекцияси олиб борган текширув натижалари маълум бўлди. Тафтишчилар мева шарбати ишлаб чиқарувчи ширкатнинг ишдан бўшатиб юборилган ўзбек йигит-қизлари олдида “қарзи йўқлигини” аниқлади. Ваҳоланки, ўзбекистонликлар икки ой давомида иш ҳақи берилмагани учун иш ташлаган эди.

Волгограднинг “Сади Придонья” ("Сады Придонья") ширкатида маош берилмагани сабабли 160 нафарга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири иш ташлаши юзасидан маҳаллий прокуратура ва Меҳнат вазирлиги инспекцияси олиб борган текширув натижалари маълум бўлди.

Тафтишчилар мева шарбати ишлаб чиқарувчи ширкатнинг ишдан бўшатиб юборилган ўзбек йигит-қизлари олдида “қарзи йўқлигини” аниқлади. Ваҳоланки, ўзбекистонликлар икки ой давомида иш ҳақи берилмагани учун иш ташлаган эди.


"Волгограднинг “Сади Придонья” Миллий озиқ-овқат ширкати “меҳнат интизомини бузган” ўзбек ишчилари олдида ҳеч қандай қарзи йўқ".

3 кун давомида вилоят прокуратураси талаби билан маҳаллий Меҳнат вазирлиги инспекцияси олиб борган тафтиш шундай хулосага келди, деди Озодлик билан суҳбатда Волгоград ўзбеклар жамоаси фаоли Рустам Жумаев.

- Жума кундан бери югуряпмиз. Бу жуда катта компания – у билан тортишишга кучим етмайди. Меҳнат инспекциси ва прокуратура текшириш ўтказибди. Ҳужжатлар бўйича завод одамларимизга бир тийин ҳам қарзи йўқ экан. Одамларнинг айтиши бўйича, январь оийга бир тийин ҳам олишмаган, декабрь ойига одамлардан 3-4 мингдан ушлаб қолишган. Февралда ишлаган 5-6 кунга ҳам ҳеч нарса берилмаган. 160 киши ёлғон гапирмайди-ку! Уни исботлаш осон, лекин менга ҳеч ким қулоқ солмаяпти. Ўшалардан яқинда келган 60 таси яна заводга қайтиб бориб, ишлаб юришибди. Энди ҳамма тарқайди, бошқа илож йўқ, деди ўзбек мардикорларининг “Сади Придонья” ширкати эшиги олдида ўтказган 5 кунлик норозилик намойиши натижа бермаганини гапирган Рустам Жумаев.

Диаспора вакили ишчиларга ҳақ тўланмасдан совуққа чиқариб юборилгани юзасидан Ўзбекистон элчихонаси вакиллари мурожаати ҳам иши бермаганини маълум қилди.

Россияда мева шарбати ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи энг йирик корпорацияларидан бири саналган “Сади Придонья”даги иш ташлаш ва ноҳақлик борасида барча маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ва жамоатчилик ташкилотлари хабар топган.

Меҳнат инспекцияси текшируви натижалари маълум экани, аммо бу маълумот “юқори раҳбарлар” томонидан тасдиқланмагунча эълон қилинмаслигини Озодликка билдирди Волгоград прокуратураси расмий вакиласи Оксана Чередина.

Волгограднинг совуқ кўчасида қолган ўзбек меҳнат муҳожирлари эса ҳақиқат талаб қилиб чиққан акцияси натижа бўлмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтади.

- Билмадим, ака, бу ерда бизларни ҳимоя қила оладиган қонун борми?! Шунча ўзбек хор бўлиб қоляпти. Булар шунчалик кучайиб кетганми ёки қўли етадими... Ҳеч ким ҳал қила олмади – шунча одам мана кўчада қолди! Бу ерда ҳамманинг 1 миллионга яқин пули турибди. Меҳнат қилиб, пулингни ташлаб кетсанг алам қилар экан одамга... Худо қувват берсин, тан-жонимиз соғ бўлса иш жуда кўп, деди Волгоград вилоятидаги “Сади Придонья” Миллий озиқ-овқат гуруҳига бас кела олмагинини тан олган ўзбекистонлик Санжарбек.

Волгоградда “Сади Придонья” ширкатида меҳнат қилиб келган 160 га яқин ўзбекистонлик ишчи, бир неча ойлик маоши берилмагани учун 7 февраль куни иш ташлагани учун бирдан бўшатилди ва қаҳратон қиш кунида юк-тақи билан кўчага қувилди.

Ҳодиса юзасидан Волгоград вилоят прокуратураси ва Меҳнат вазирлиги инспекцияси текширув олиб борди.

Расмийлар тафтиш натижаларини ҳозирча эълон қилмаётган бўлсада, маҳаллий ўзбек жамоаси вакиллари инспекторлар “Сади Придонья” ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари олдида қарзи мутлақо йўқлиги тўғрисида қарор чиқарганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG