Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:45

Краснодарда рўй берган ёнғинда тўрт ўзбекистонлик нобуд бўлди


Россиянинг Краснодар шаҳри яқинидаги “Ленин” номли хуторда қурилиш вагони ёниб кетгани оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди.

“Живая Кубань” нашри хабарига кўра, терговчилар 15 январь куни рўй берган воқеада нобуд бўлганларнинг шахсини аниқлаган.

РФ Тергов қўмитасининг Краснодар ўлкаси бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси Наталья Смяцкаяга кўра, терговчилар 1973, 1976, 1969 ва 1991 йилларда туғилган тўрт ўзбекистонлик ишчи бўлганини тахмин қилмоқда.

Ёнғин рўй берган жойда тезкор гуруҳ текширув олиб бормоқда.

Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг нобуд бўлиши тез-тез кузатилади.

2012 йил апрел ойи бошида Москванинг Качалово бозоридаги омборда чиққан ёнғин оқибатида 17 муҳожир, жумладан, 10 нафар Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлган.

2013 йил 26 январь куни Москванинг Херсонская кўчасида қурилаётган 24 қаватли бинонинг гаражида рўй берган ёнғинда нобуд бўлган тўққиз муҳожирдан бири ўзбекистонлик бўлган.
XS
SM
MD
LG